АНДИЖОНДА БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

836

Андижон вилоятининг шаҳарлар, туманлардаги чегарадош бўлган маҳалла фуқаролари йиғинларида истиқомат қилиб келаётган аҳоли ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш бўйича тузилган алоҳида режага асосан Избоскан, Хўжаобод, Жалалқудуқ, Марҳамат, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Пахтаобод туманлари, Хонобод, Қорасув шаҳарларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

[su_custom_gallery source=”media: 878″ limit=”1″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

5-апрел куни ана шундай тадбирлардан бири Хўжаобод туманида бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Турсунов бошчилигидаги туман ҳокими ва ички ишлар ходимларидан иборат гуруҳ ижтимоий муҳофазага муҳтож, нотинч хонадон оилаларида бўлиб  уларнинг мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий ёрдам берилди. Суҳбатлар давомида, айни пайтда ишсиз юрган фуқаролардан ўн нафари иш билан таъминланиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит маблағларини олиш бўйича мурожаат қилган фуқаролар муаммолари ҳал қилинди. Вилоят бош имом хатиби Н. Ҳолиқназаров оила вакилларига диний-маърифий китоблар ҳадя қилди.

[su_custom_gallery source=”media: 879″ limit=”1″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Тумандаги Педогогика ижтимоий иқтисодиёт коллежида аҳоли ва ёшлар билан ўтказилган мулоқотда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Турсунов,  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Собиров, вилоят бош имом хатиби Н.Ҳолиқназаровлар иштирок этиб, йиғилганларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ўз жонига қасд қилиш ҳамда фуқароларни чет давлатларга ноқонуний чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича сўзладилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда фуқаролар ўзларини қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олдилар.

Учрашувда мавзуга оид маърифий  видеофильм намойиш этилди.

манба: 1news.uz