Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ доимо эшитиб, кўриб туради!» деган қавли ҳақида

843
Blank gray marble board on a metallic green leaves textured background

Урва ривоят қиладилар: «(Оиша разияллоҳу анҳо Байтуллоҳ ёнида туриб Жаноб Расулуллоҳ билан айтишиб қолдилар. Буни эшитиб, кўриб турган Аллоҳ таоло пайғамбаримиз алайҳиссаломга оят нозил қилди). Шунда Оиша разияллоҳу анҳо: «Қулоқларига овозларни етказган Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин! – дедилар. Ўшанда Аллоҳ таоло қуйидаги ояти каримасини нозил қилган эди: «Аллоҳ хотинингнинг сен билан айтишиб айтган сўзини эшитди!».

Абу Мусо ал-Ашъарий ривоят қиладилар: «Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга сафарда эдик. Шунда ҳар гал тепаликка кўтарилганимизда бор овозимиз билан «Аллоҳу акбар!» дер эдик. Жаноб Расулуллоҳ буни эшитиб: «Ўзларингизни авайланглар, чунки сизлар қулоғи кар ёки ғоибий бир кимсага эмас, балки доимо ёнгинангизда эшитиб ва кўриб турувчи Аллоҳ таолога дуо айтяпсизлар!» – дедилар. Сўнг, у зот, мен ичимда «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» деб турганимда, ёнимга келдиларда: «Эй Абдуллоҳ ибн Қайс, «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!» деб айтгин, чунки бу жаннат хазиналаридан биридир!» – дедилар».

Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қиладилар: «Абу Бакр Сиддиқ Жаноб Расулуллоҳга: «Ё Расулуллоҳ, менга намозда ўқийдиган бир дуо ўргатсангиз!» – дедилар. Жаноб Расулуллоҳ: «Қуйидаги дуони айтгин!» – дедилар: «Ё парвардигоро, дарҳақиқат мен (гуноҳ ишлар қилиб) ўзимга кўп зулм қилдим, гуноҳларни эса, сендан бошқа кечувчи зот йўқдир, мени кечиргин, мағфиратингдан бенасиб қилмагин, менга раҳм қилгин, мағфиратли раҳмдил зот ўзингдирсан!».

Урва ибн аз-Зубайр Оиша онамиздан нақл қиладилар. «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаброил алайҳиссалом менга «Аллоҳ таоло қавмингнинг сенинг сўзингни рад қилиб нима деб жавоб берганини эшитди!» деб нидо қилдилар», – дедилар».

Муроджон домла Сиддиқов

Шаҳрихон тумани

“Ҳалимқори” жоме масжиди имом-хатиби