Аллоҳнинг синови бизни янада бирлаштирди!

1259

Диёримизга келган бу ҳолат буйича Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида бутун халқимизга аниқ режалар айтилгач, ҳар бир соҳа вакили ўз ўрнида хушёр тортди. Ички ишлар ва Қуролли кучлар ходимлари чегара ҳудудларда ва халқ орасида, тиббиёт ходимлари ҳар бир фукаро ёнида, тадбиркор ва савдо ходимларимиз зарур нарсаларни халкимизга узлуксиз етказиб беришда кечаю-кундуз фаолият кўрсатишмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакилликлари ҳам муфтий-ҳазратлари бошчилигида доимий ибодатда ва саъй-ҳаракатдалар. Жумладан, ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги жамоаси вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов раҳбарлигида ҳар бир туман ва шахар отинойилари кундалик фаолиятларига, аҳоли ўртасида Куръони-Карим ҳадя қилиш, оиласида келин-қизлари билан ўзлари тикаётган ниқобларни тарқатиш, хатми-Қуръонлар, миллионлаб саловот, истиғфор ва дуоларда туриб ҳисса қўшмоқдалар. Ҳадиси шарифда: Бир ёмонлик ортидан икки яхшилик келади деганларидек, халқимиз кўрсатаётган ўзаро ҳамжиҳатлиги ва меҳру-оқибати олдида албатта бу кўзга кўринмас, чегара билмас офат тез кунларда чекинади, иншаАллоҳ. Аллоҳ амалларимизда бардавом қилсин.


ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги Хотин-қизлар масалалари буйича ёрдамчиси Ш.Қосимова