Буюк аждодларимиз хотираси доимий қалбимизда

1094

Билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосарининг 2017-2018 ўқув йили учун йиллик иш режаси 3-бўлим, 8-9 бандлари ижросини таъминлашлик ҳамда Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ҳамда ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш, билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни ватанга муҳаббат, буюк аждодларимиз меъросини англаш ва ўрганишга бўлган туйғуларини шакллантириш мақсадида 2018 йил февраль ойининг биринчи ўн кунлиги давомида қуйидаги тартибда тадбир ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Жумладан, 1 февраль куни билим юрти бинобони А.Расулов ва услубий бирлашма раиси Ў.Мадумаровлар талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар иштирокида “Алишер Навоийнинг буюк ҳазинаси” мавзусида, 3 февраль куни билим юрти Ахборот Ресурс марказида талабалар учун китоблар кўргазмаси, 6 январь куни билим юрти талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабалар иштирокида маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев, услубий бирлашма раиси Ў.Мадумаров ва бинобон А.Расуловлар “Буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мавзусида, шунингдек, ўтказилган тадбирлар якуни сифатида 8 февраль куни билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида мударрис ва талабалар иштирокида Навоийни ўрганиш ва англаш” мавзусида давра суҳбати ва ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 535 йил тўлиши муносабати билан “Андижоннинг буюк ўғлони” мавзусида мушоира кечаси ташкил этилди.  Тадбир давомида сўз олган билим юрти мудири М.Алимов, маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев, услубий бирлашма раиси Ў.Мадумаровлар Алишер Навоий ва  Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг ҳаёти ва ижоди, биз авлодларгача етиб келган буюк меърослари, ўзбек адабиётида тутган ўрни ва ҳозирги келажак учун айтиб ўтган насиҳатлари ҳақида гапириб ўтдилар. Тадбир давомида талабалар ҳам фаол иштирок этиб, ушбу буюк шахслар томонидан ёзиб қоолдирилган рубоий ва ғазаллардан ўқидилар.

Тадбир якунида Қуъони карим тиловат қилиниб диёрлармиздан ўтган барча уламолар, буюк мутафаккирлар руҳларига бағишланди ҳамда Аллоҳ таолодан юртимиз тинчлигини бардавом бўлишлигини сўраб дуолар қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 2511,2512″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ