Айбимни ўзимга айтинг…

1499

Менда бирор айб кўрсангиз бошқага эмас, ўзимга айтинг. Чунки у айбни бошқа эмас, мен ўнглайман.

Биринчисида: ажр ва насиҳат бор;

Иккинчисида: ғийбат ва гуноҳ.

Ҳақиқатда бир кишида айб кўрсак ўзига айтмай, унинг атрофидагиларга айтамиз?!
Нима учун бундай қилаётганимизни билмаймиз ҳам.

Бир меҳмонхонанинг кириш қисмига катта қилиб ёзиб қўйилибди:

«Агар сизни рози қила олган бўлсак, майли, биз ҳақимизда бошқаларга гапиринг. Рози қила олмаган бўлсак, ўзимизга гапиринг!!!».

Яхши гап экан. Инша Аллоҳ юқоридагиларга амал қилсак, жамиятда ғийбатга чек қўйилишига ҳиссамизни қўшган бўлар эдик.

Лутфулло домла Жаҳонгиров,
Ҳӯжаобод тумани «Эркабой девона» жоме масжиди имом-хатиби