Аҳли тасаввуфнинг ахлоқларидан

1066

14) Яна улар ахлоқларидан хисобланади хар кеча кундузда изтиғфор ва тавбани кўп қилишлари. Хасан Басрий р.а. тавба қилиб яна бузиб яна тавба қилаверса бу одам хақида нима дейсиз? Деб сўрашганида мўъминлар ахлоқида бўлган мўъмин деб биламан деб жавоб берган экан.

Яхё ибн Муоз р.а. Тавбадан кейинги бир дона адашишлик тавбадан олдинги етмишта хатодан ёмон деган экан. Суфён ибн Уяйна р.а. дан “Хақиқий насух тавбасини аломатлари қайси деб сўралганида, дунёни кам қилишлиги, нафсни хорлаш, Аллохга ибодатни кўпайтириш билан яқинлашиш ва шу ибодатларни нуқсонли ва оз деб билишлиги деб жавоб берган экан.

15) Яна уларни хулқларидандир, амалларида ужуб кириб қолишдан сақланишлари. Ийсо а.с. айтган эканлар “Қанчадан-қанча чироғлар борки уларни шамоллар ўчириб қўяди, худди шунингдек қанчадан-қанча амалларни риё йўққа чиқаради. Имом Шаъбий р.а. айтадилар: “Бурунги замонларда бир фазилатли одам ибодат фазли билан юрганида устида булут соя ташлаб туришлиги даражасига етди бу холни кўрган бир ихлосли одам шу одам билан ку булут соясида бирга туриб шу одам барокати билан насибалашликни хохлади. Биринчи одамга қалбига шу пайтда ғурур ва риё кирди. Бу иккала одам ажрашганларида эса биринчи одам риё қилганидан ундан булуткетди иккинчи одам ихлоси сабаб бу булут шу иккинчи одамга ўтиб қолди. Хузайфа ал-Маръийший р.а. айтадилар: “Ўзингда хосил бўлган солих амалларингни энг афзали билан аллох сени қиёмаь куни азобга қўйишлигидан чўчимасанг шу сени халокатга кетганингдир.

Умар ибн Абдулазиз р.а. вафотлари яқинлашганда асхоблари бу зотни пайғамбаримиз с.а.в. нинг ёнларига тўртинчи қилиб дафн этилишликни таклифини беришди. Шунда бу улуғ зотни қалтироқ тутди ва “ ўзимни шу улуғ жойга муносиб деб блишликдан кўра Аллоъ мени дўзах ўти билан азоблашлиги мен учун ёқимли ва муносиброқ” деб айтган экан.

16) Яна у улуғ зотларнинг ўзларигагина хос бўлган буюк хулқларидан бири. Кўнгил нафс хохиш истаклари бўлган (шхватлар) хохишларини тарк этишлик ва ўз жонларини ибодатда мажбур қилиб қийнашларидир. Улар хеч қачон нафсларидан кўнгли тўлмас эдилар. Бу хулосага барча динлар ва барча дин уламолари иттифоқ қилишгандир. Ким бунга хилоф қилса ижмони бузган бўлади ва бу бузишлик харом қилингандир. Чунки шундай қоида борки: Бирор вожибни комиллигига олиб борувчи нарса хам вожибдур. Нафсни қийнамай туриб тоат ибодатларга мажбурламасдан бирор мақомга етаман дейишлик иложсиз нарсани орзу ва талаб қилишликдир. Чунки кароматлар (булар авлиёларгагина хос эди) пайғамбарларгагина хос бўлган мўжизаларни фаръидир. Пайғамбаримиз с.а.в. ибодатда хам мўжизаларида хам бошқалардан алохида ажралиб турганлари каби авлиё зотлар хам атрофдагилардан тоату-ибодатга ошикча даражада уриниши ва харакатлар билангина уларда каромат воқеъ бўлади. Али р.а. айтадилар: Жиход борасида сизлар энг аввал инкор қилсин нарса бу жиход тушунчасини нафсга йўналтирилганидир. Яъни нафс билан жиход қилинишлиги Абу Молик Ашаърий р.а. айтадилар: душман деб сен уни халок қилсанг буни эвазига сен ажр оладиган кимсани айтмайди балки душман бу аввало сени нафсингдир қолаверса риоясини қила олмасанг турмуш ўртоғинг ва тарбиясини бера олмасанг ўз фарзандингдир. Мана сен нималарга ахамият беришинг керак” Бшир Хофий р.а. айтади: 60 та хаддидан ошган шайтон, биргина ёмон шерик сухбатдошинг сени тўғри йўлдан бузганчалик буза олмайди. Шунингдек 60 та ёмон “дўстинг” сени биргина нафсинг бир лахзада бузганчалик буза олмайди.

3) Соф тасаввуф ва сохта мутасаввифлар ўртасидаги тафовутлар.

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов