Жанозадан олган ибратларим.

671

Яқиндагина “Карантин” кунларида бўлган  жаноза  намозида бир хонадон соҳиби, майит эгаларидан бири  савол билан мурожат қилиб қолди.

—“Қори ака  дадам  намозхон , тақводор инсон эди. Инсонларга жуда кўп фойдаси  теккан инсон эди,лекин мени бир нарса ўйлантиряпти. Жанозасида ўн-ўн икки киши атрофида  одамлар бўлди. Нима демоқчи бўлганимни тушунгардирсиз?” –деб сўраб қолди.

–Нима демоқчи бўлганигизни тушундим.  Жаноза  намози фарзи кифоя бўлиб, баъзи мусулмонларнинг бажариши билан бошқаларнинг зиммасидан соқит бўлади. Пайғамбаримиз САВ ҳам жаноза намози вақтида уч саф туринглар деб таъкитлар эди.Жаноза  намозида оз инсонлар қатнашди деб ўйламанг.Инсоннинг жаноза намозига қатнашган инсонлар сони билан жаннатдаги даражаси белгиланмайди.

Мана сизга бир тарихдан мисол келтирсам, Пайғамбаримиз САВ  давриларида  ислом динини дунёга  тарқатиш мақсадида ислом дини етиб бормаган  жойларга қорилардан ва амирлардан  юборар  эдилар.У жойлардаги айрим ислом динини қабул қилмаган душманлар,юборилган қори ва амирларни ўлдириб юборган. Ўлдирилган шахид бўлганларни оз саноқли мусулмонлар жанозаларини ўқишган. Жанозасини оз саноқли кишилар ўқиган бўлса ҳам буларни жаннатдаги даражаси пасайиб қолмайди.Бундай мисолларни жуда кўп келтириш мумкин.

Яқин ўтмишдаги кўп олимлар,қорилар,тақволи кишилар ўзга мусулмон бўлмаган юртларга ишчи кучи сифатида юборилган. У жойларда жуда кўпи вафот этиб кетган.Уларни ҳам жанозасини оз саноқли инсонлар ўқиган, лекин уларнинг охирати жаннат эканлигини ҳаммамиз биламиз.

–Сиз дадангизни ўзингиз ювдингиз, ўзингиз кафанладингиз жанозасида қатнашиб турибсиз.Шунга шукр келтиришимиз керак. Яна сизга мисоллар келтирсам,

бирор инсон осмонда учиб кетаётган самолётда портлаб вафот этса,хатто суяклари ҳам топилмайди. Денгизда кетаётганда чўкиб кетган инсонни хатто жасади ҳам топилмайди. Аллоҳ  кўрсатмасин айрим давлатларда ер кўчкилари бўлиб туради.Тупроқ остида ҳам қолиб кетмоқда.Шунинг учун Аллоҳ берган кунига,синовли кунларига, мусибатларига чиройлик сабр қилишимиз керак. Ҳамма синовларни ортида Аллоҳнинг мукофотлари жаннат бор албатта.

Нурулло Бойматов

Андижон туман

“Файзибой хожи”

жоме масжиди  имом-хатиби