Жорий йилнинг 29-декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар, имом-ноиблар ва шаҳар-туман бош муҳтасиблари учун “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” мобайнида диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан йиллик ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров томонидан 2018 йил давомида имом-хатиблар томонидан амалга оширилган ишлар, ўтказилган маънавий ва маърифий тадбирлар, имом-хатибларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, масжидларнинг иш юритиш ҳужжатлари ҳамда молиявий фаолиятларига доир ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.
[su_custom_gallery source=”media: 4468,4469,4470,4467,4471,4473″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Йиғилиш якунида “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” мобайнида диний-маърифий соҳада фаоллик кўрсатган қуйдаги имом-хатиб ва масжид ходимлари турли ҳил йўналишлар бўйича ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги томонидан Ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
[su_custom_gallery source=”media: 4477,4478,4474,4476″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Булар: 2018 йил давомида “Энг фаол имом-хатиб” йўналиши бўйича Олтинкўл тумани “Далварзин” жоме масжиди имом-хатиби И.Ортиқов;
“Энг фаол туман бош имом-хатиби” йўналиши бўйича Булоқбоши тумани бош имом-хатиби М.Ботиров;
“Энг фаол туман бош муҳтасиби” йўналиши бўйича Андижон тумани бош муҳтасиби Х.Тожибоев;
“Энг фаол масжид мутаваллиси” йўналиши бўйича Хонобод шаҳар “Хонобод” жоме масжиди мутаваллиси О.Алиев;
“Оммавий ахборот воситаларида энг фаол имом-хатиб” йўналиши бўйича Марҳамат тумани “Бозорбоши” жоме масжиди имом-хатиби О.Расулов;
“Энг фаол имом-ноиби” йўналиши бўйича Булоқбоши тумани “Кулла” масжиди имом-ноиби У.Тўрақулов;
“Жамоат ишларида энг фаол имом-хатиб” йўналиши бўйича Андижон шаҳар “Холиқбердибой” жоме масжиди имом-хатиби У.Назиров ва “Мирпўстин ота” жоме масжиди имом-хатиби Б.Фахриддиновлар тақдирландилар.
Йиғилиш якунида 2019 йил давомида имом-хатиблар ва масжид ходимлари олдида турган долзарб вазифалар юзасидан бир қатор қарорлар қабул қилинди.
ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Нуруллоҳ Қодиров