Қалб ҳақиқати

626

Инсонда бир гўшт парча бор агар у соғлом бўлса, бутун аъзои бадан соғлом бўлади. Агар у бузилса, бутун аъзои бадан бузилади. У ҳам бўлса, қалбдир”.

Инсон деб, тили бор гапирадиган гапни тушунадиган ақли бор, фаросатли тирик жонзотга айтилади. Инсон ўзи ким? Инсон бу кўриниб турган жасадимиз-ми ёки бошқа нарса-ми? Инсон сизу биз бу дунёда яшаб, бола-чақа қилиб, тўй-ю тамошалар қилиб, уйлар барпо этиб, шунча меҳнату машаққатлар чекканимиздан кейин биз бу дунёдан ўтамиз. Ўтгандан кейин сизнинг жасадингиз бировнинг қучоғига сиғмайди, уйингизда бироз узоқроқ муддат ҳам сизни сақлаб турмайдилар, ҳамма сизни олиб бориш фикрида бўлади. Бегоналар у ёқда турсин ўзингизники тараддуд қила бошлайди. Жасад ётибди бирор нарсаси камаймаган. Кўзи бор, қулоғи бор тили бор, қўл-оёқлари жойида аммо қимирламай жим ётибди. Нима учун энди буни инсон демаяптилар, буни энди жасад деяптилар, ўлик-маййит деяптилар. Бир муддат олдин кимгадир ота, кимгадир ака, кимгадир эр, кимгадир ўғил эди. Энди ҳеч кимга керак бўлмай қолди. У жасад шунча умр кўриб, 70 йилми, 60 йилми умр кўрганида бадани чиримаган эди, жасади сасимаган эди, нурли чиройли эди. У жасадни қадрли, ҳурматли қилиб турган бир нарса бор эканки, энди у чиқди. Демак, шу нарса маълум бўлдики, инсон бу жасад эмас экан. Инсон бу нурли жасад бенур қилган, қадрли жасадни арзимайдиган бир танага айлантирган руҳ экан. Жасадда руҳ бор эдики, уни инсон дер эдилар. Энди руҳ чиқиб кетган кейин, у жасад аста совушни бошлади, секин сасишни бошлайди. Жасад тупроққа берилади, чунки жасад тупроқдан яралган эди, тупроққа қайтиб топширилди.

Демак-ки, маълум бўлдики, инсон руҳ экан. Аллоҳ таоло бизларни руҳ қилиб яратиб, ғафлатли дунёда бир қолипнинг ичига солиб юборди. Аввал бизларнинг ҳаммамиздан ваъда олди. Кейин имтиҳон қилиш учун бу дунёга келдик. Бугунги кунда келиб бизлар аслимизгамас, балки унчалик аҳамиятга эга бўлмаган нарсага жуда кўп диққат қиламиз.

Ёнғоқнинг усти қанчалик чиройли бўлса-ю, аммо мағзи бўлмаса, у бир пулга қиммат нарса бўлиб қолади.

Руҳимизни ёки жаннатий, ёки жаҳаннамий қиладиган нарса у ҳам бўлса руҳимизда жойлашган қалбимиз экан. Буюк шайхлардан бири Зулфиқор Аҳмад  Нақшбандий айтадиларким: “Агар сен бозорга олма олиш учун борсанг, олмани у ёқ бу ёғига қараб оласан. Олмаси чириган бўлса, ёки битта иккита жойи қуртлаган бўлса, мен пул бериб олаяпман. Менга яхшисини бер деб айтасан. Ваҳоланки у олма бир марта ейиладиган нарса, яна сен бир арзимас пулга сотиб олмоқдасан. Вақтики сиз доғ бўлган олмани олгингиз келмаяптими, Худои таборак ва таолонинг олдига ҳам олиб борадиган қалбингизни доғ қилиб олиб борсангиз, Худои таборак ва таоло у қалбни бир тийинга ҳам олмайди. Чунки унинг эвазига арзимас пул эмас, балки абадул абад қоладиган жаннат бермоқда. Аллоҳ таоло оятда марҳамат қилмоқдаки: “фойда топадиган у ҳам бўлса тоза қалб билан келадиган инсон” яъни қалбида доғи йўқ инсонгина ўша кунда қутулиб қолади. Жаннатга арзигулик банда қалби саломат бўлсагина. Худдики Худои таборак ва таоло: “Доғи йўқ қалб билан менинг олдимга келсанг, кейин сенга жаннат бор, шунча қимматбаҳо жаннат бераяпман-у, сен менга ҳаммаёғи доғ қалбингни кўтариб келасанми?” деган сўзга ишора бор.

Қалбимизни қиёмат кунида қадрсиз қиладиган, ҳаммаёғи доғ бўлишига сабачи бўладиган бир душман бор. Расулуллоҳ с.а.в. у ҳақда хабар бериб дейдилар:

عن ابن عباس رضي الله عنهما قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « الشَّيطانُ جَاثِمٌ على قَلْبِ ابنِ آدَمَ ، فإذا ذكرَ اللّه خَنَسَ وإذا غَفَلَ وَسْوَسَ » .

“Шайтон Одам фарзандининг қалбига ўч бўлади. Қачоники инсон Аллоҳни зикр қилса шайтон қочади ва агар ғафлатда қолса, васваса қилади”.

Шунинг учун азизлар Буюк Рамазон ойида қалбларимизни Аллоҳнинг зикри билан нурлантирайлик. Барча ибодатларимизни даргоҳида ҳусну қабул айласин.

 

 

Ботиржон домла Фахриддинов

Мирпўстин ота” жоме масжиди имом-хатиби