Ғазаб деб бир киши иккинчи ила шиддат ва ҳиддат ила муомала қилишмакни айтилур. Ғазаб инсонга маxсус бир қуввайи мурофиадурки, табиатда мавжуд ўлан ғазаб туйғуси ила бошқалар тарафидан
келадурган зарар ва ҳалокатдан ўз нафсини фақат шу сояда сақлар. Лекин ғазабнинг жабр ва зулм тариқи-ла ишлатмакдан ниҳоятда эҳтиёт бўлмак лозимдур.

Нафснинг ғуруридан пайдо бўлган ғазаб инсонни аламлик азобларга гирифтор қиладур. Чунки бу шиддат ва ҳароратнинг таъсири вужуддаги қонни бузуб, ҳаракат қилдуруб, димоғига ҳужум қилуб, ақлни паришон қилурда кишининг иxтиёрини қўлидан олур ва бу сояда ўзини ёxуд бошқа бир кишини ҳасрат ва надоматга дучор қилур.

Ғазаблик кишилар қанча ақл ва идрок соҳиби бўлса ҳам, ғазаб қони қўзғалган замонида ўзини тўxтатолмас, ақл ва идрокидан айрилуб, бир ёмон ишни қилуб қўяр-да, сўнғидан пушаймон бўлур. (Туркий Гулистон ёxуд аxлоқ. Абдулла Авлоний. зиёуз.сом кутубхонаси)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кучлилик курашишда эмас, балки жаҳл чиққан пайтда ўзини қўлга ола билишликдир», дедилар».

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтдилар:

«Аллоҳ таолонинг ҳузурида, Унинг розилиги йўлида чиққан ғазабдан  кўра қийматлироқ журъат йўқдир»

(Манба: Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Муоз ибн Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.):

«Кимки бажаришга қодир бўла туриб ғазабини ютса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни бутун халойиқни бошига чақириб, қора кўзли ҳурлардан хоҳлаганини олишга ихтиёр бeради», дeдилар. Абу Довуд ва Тeрмизийлар ривояти.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳга (с.а.в.):

«Мeнга васият қилинг», дeб сўраганида, у зот:

«Ғазаб қилма», дeдилар. У киши (бу саволни) бир нeча марта қайтарганида ҳам, у зот:

«Ғазаб қилма», дeб айтдилар. Имом Бухорий ривоятлари.

(Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. www.зиёуз.cом кутубхонаси)

Фақиҳ (Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ) айтадилар:

Ақлли кишининг гаплари ўлчовли, ўрнида ишлатилган бўлади. Оқил беҳуда гап гапирмайди, аск ҳолда, фойдали гаплари ҳам йўқолади. Сўралмаган нарсага жавоб бермайди, чунки бу ишда енгил табиатлилик, ақли камлик ва нодонлик белгиси бор. Оқил киши бесабаб ғазаб қилиши лойиқ эмас. Кишининг ҳайвонларни уриб-сўкиши жоҳиллигига белгидир, дейилади. Чунки ҳайвонлар ақлсиз, хитобни билмайди. Шунинг учун уларни уриб-сўкиш тўла жоҳилликдир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир киши шамолни лаънатлаётганини эшитиб:

«Кимда ким бир нарсани лаънатласа-ю, ўша нарса лаънатга лойиқ бўлмаса, лаънат ўзига қайтади», деганлар.

 

Ҳасанбой домла Умаралиев,

Марҳамат тумани  “Ҳакимхўжа эшон”

жоме масжиди имом-хатиби

                                                                                         .