Янги масжид пойдевори

1209

Ободлик кўнгилдан бошланади. Шу боис ҳам халқимиз азал-азалдан ўзи яшаб турган ерини обод қилишга, сарамжон-саришта қилишга уринади. Ушбу хайрли ишларни эса Аллоҳнинг уйида амалга оширишлик инсон учун жуда катта бахт ҳамда дунё ва охиратига улуғ ибодат ҳисобланади. Зеро, ким ер юзида Аллоҳнинг байтини обод қилса, масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй барпо этар экан.

Анашундай хайрли ва савобли ишлардан бир куни кеча вилоятимизнинг Асака туманида ҳам кузатилди. Асака туманидаги “Имоми Зуфар” масжиди хонақоси эскириб, талаб даражасига тўғри келмай қолганлиги учун масжиднинг янги хонақосини замон талабларига жавоб бераоладиган, миллий меъморчилик услубида қайтадан қуришлик мақсадида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу хайрли ишни бошлашик учун эса ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаровнинг ўзлари бошқош бўлдилар. Масжиднинг пойдеворига биринчи ғишт қўйиб бердилар ҳамда бу ерда ишлаётган барча ишчилар, қурувчилар ҳамда хомийларнинг хақларида дуои-хайрда бўлдилар.

Вакиллик ходими Нуруллоҳ Қодиров