Хирмонингизга барака азиз пахтакорлар

970

Пахта миллий бойлигимиз, уни ўз вақтида йиғиб-териб олишлик нафақат фермер ёки деҳқон боболаримизнинг иши, балки хозирги кунда шу юртнинг фарзандиман деб ғурурланаётган ҳар бир ватандошимиз-Сиз ва менинг ҳам ишимиз десак асло муболаға бўлмайди. Зотан, биз мусулмонларнинг хаётига разм соладиган бўлсак, хаётимиз пахта билан нақадар чамбарчарс боғлиқ эканлигини тушуниш мушкил эмас. Ахир кекса бобо ва момоларимиз айтишадику, “Инсон туғилиши биланоқ оппоқ пахтадан бўлган илк матога ўралади, хаёти давомида эса пахта инсоннинг устидаги либоси бўлади, вафот этгандан сўнг эса, яна манашу пахтадан бўлган либос билан бу фоний дунёдан боқий дунёга боради”. Динимизнинг бешинчи аркони ҳисобланган Муборак Ҳаж ибодатининг асоси бўлган эҳромлар ҳам пахтадан бўлишлиги эса, кишини яна бир бор пахта теришга чорлайди.

Дарҳақиқат, пахта биз инсонларга керак эканлигини манашу юқорида айтилган   ибратли ўгитлардан ҳам англашимиз қийин эмас. Хозирда ҳар бир бўш вақт топган одамнинг ўрни далада бўлишлиги керак. Кимдир ўзининг меҳнати билан, кимдир рағбати билан, яна кимдир эса, дуои-хайри билан оппоқ хирмонга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Шу кунлардан унумли фойдаланаётган вилоятимиз имом-хатиблари ва отинойилари ҳам пахта йиғим теримида қатнашаётган хашарчилар холларидан хабар олишлик, уларнинг кўнгилларини кўтаришлик, кучига-куч, ғайратига-ғайрат қўшишлик мақсадида ўзларининг дуолари ва хизматлари билан фаол қатнашиб келмоқда.

Шу ўринда барча вилоятимизнинг хашарчиларига хирмонингизга барака азиз пахтакорлар деб қоламиз.

Аллоҳ таъоло миллий бойлигимиз бўлган пахта хирмонимизни тез кунларда, нес-нобут қилмасдан, ўз вақтида териб олишлигимиз учун куч-қувват, ғайрат ато этсин. Об-ҳаволаримизни эса ўзининг раҳмат назари ила мўътадил айласин.

[su_custom_gallery source=”media: 1875,1876,1877,1878,1879,1880,1881,1882,1883,1884,1885,1886,1887,1888,1889″ limit=”15″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги

11.10.2017 йил.