Имом хатиблар иштирокида йиғилиш

947

Жорий йилнинг 14-октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш икки қисмдан иборат бўлди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Т.Мамадалиев, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров, Андижон давлат университети дотценти, сиёсатшунос З.Хайитматовлар қатнашди.

Даставвал йиғилишнинг биринчи қисмида барча қатнашчиларга Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи намоиш қилинди. Шундан сўнг, ушбу нутқни имом-хатиблар ўртасида ўрганиш юзасидан сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Т.Мамадалиев, Андижон давлат университети дотценти, сиёсатшунос З.Хайитматов ва ЎМИнинг Андижон вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаровлар томонидан нутқда кўтарилган масалаларни хаётга тадбиқ қилиш, ушбу нутқдан келиб чиқиб, қилиниши зарур бўлган масалалар, ижтимоий, сиёсий ва дунё ҳамжамиятидаги вазиятлар тўғрисида кенгқамровли маълумотлар берилди.

Шундан сўнг йиғилишнинг иккинчи қисми, яъни вакиллик идораси ва вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатибларининг жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширган маънавий-маърифий ишлари, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, турли ҳил йўналишдаги масалалар таҳлил ва муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 1896,1899,1902,1901,1895,1894,1900,1898,1897″ limit=”9″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров

14.10.2017 йил