Хирмонингизга барака меҳнаткаш пахтакорлар

1029

Пахта миллий бойлигимиз. Қайсики юртда миллий бойлигига эътибор қаратилса, ўша юрт обод ва равнақ топади. Яна халқимизнинг ибратомуз одатларидан саналган ишларидан бири, ҳар бир бошлаётган ишини Аллоҳ таолодан хайрли бўлишлиги сўраб, ёши улуғ мўйсафидлар, уламоларнинг дуолари ила бошлашлик бизнинг қон-қонимиз, онгу-шууримизга сингиб кетган десак муболаға бўлмайди. Шу йўсинда жорий йилнинг 10-сентябрь куни вилоятимизнинг сўлим гўшаларидан бўлган Бобур номидаги истироҳат боғида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ташкил қилинган миллий бойлигимиз бўлган пахта хирмони олди дастурхонида вилоятдаги нуронийлар, дуогўй отахонлар ҳамда вилоятимизнинг барча масжид имом-хатиблари жам бўлишди. Йғилганлар Бобур боғининг сўлим ҳавосидан баҳра олдилар. Дастурхонга тортилган эҳсон зиёфатидан сўнг барча йиғилганлар қўлларини дуога очишиб, она юртимизнинг тинчлиги ва тотувлиги, халқимизнинг фаровонлиги, миллий бойлигимиз бўлган пахта хирмонимизнинг бобо деҳқонларимиз нес-нобут қилмасдан тез кунларда териб, юзлари ёруғ бўлишлигини тилаб, дуои-хайрлар қилдилар.

  [su_custom_gallery source=”media: 1764,1765,1766,1767,1768,1769″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров