ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ ДОИМО ЭЪЗОЗДА

808

 [su_custom_gallery source=”media: 442,441″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги, вилоят имом-хатиблари Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, ватан ҳимоясида жон фидо қилган аскарлар хонадонларига ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олмоқдалар.

            Жумладан, 12-январ куни Олтинкўл туманидаги “Жалабек ота” жоме масжиди имом-хатиби Хусанов Отабек “Уйғур” МФЙда истиқомат қилувчи Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Содиқов Бўривой ҳожиота, Хожиев Турсун ҳожиота ва Акбаров Тоштемир ҳожиоталар билан ана шундай учрашув ўтказди. Ҳожи оталарни “Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан табриклаб, қимматбаҳо совғалар топширдилар.

            Содиқов Бўривой ҳожиота, Хожиев Турсун хожиота ва Акбаров Тоштемир ҳожиоталар Мустақил юртимиз тинчлиги ва осойишталигини Аллоҳдан сўраб хайрли дуолар қилди.

Холиқов Мухаммадамин тайёрлади.