Қадам босса тавонидан чақнар учқун
Ҳеч қандай ёв, бўлолмайди сира устун
Фидо этар, жонини ҳам Ватан учун
Юртимизнинг сархадларин қалқонлари
Омон бўлсин Ўзбегимни ўғлонлари

Улғайсада, онасининг шўх шунқори
Отасининг шаънин сақлар, номус ори
Ширин хисла, интиқ кутар суйган ёри
Тинчлигимиз муҳофаза айвонлари
Омон бўлсин Ўзбегимни ўғлонлари

Улар борки, уйимиз тинч, кеча кундуз
Кулиб боқар Юртимизга ою-юлдуз
Шукр айтар улар учун, бор эл — улус
Тинчлик боғин, гуллатувчи боғбонлари
Омон бўлсин Ўзбегимни ўғлонлари.