Ибн Аббос  разиаллоҳу анҳудан ривоят  қилинган  ҳадисда  Пайғамбаримиз (с.а.в)   “Кечалари  Аллоҳдан қўрқиб ёш  тўккан кўзни  ва  Аллоҳ йўлида тунлари поспонлик  қилиб,мижжа  қоқмаган  кўзни  дўзах  оташи  куйдирмайди”.  деб  мархамат  қилганлар. Дарҳақиқат,  Ватан  ҳимояси деган нарса энг  шарафли  ва олий  касб эканлиги  барча ҳавас  қиладиган  касб  ҳисобланади. У  ҳоҳ  сарҳадларда  бўлсин ,ҳоҳ  ватан  ичкарисида  барчаси  эл тинчлигини  сақлаш, ватанига  хизмат қилиш, оиласини , маҳалласини, юртини  химоя  қилишдек  маъсулиятли   вазифа  ҳисобланади..

Мустақиллик  йилларида  юртимизда давом  этаётган  моддий  ва  маънавий  тараққиёт  асосида  тинчли  сақлаш, иқтисодиётни   ривожлантириш  ва халқимиз  турмуш  даражасини  юксалтириш  борасида  улкан  натижаларга  эришилмоқда.Бундай  тадбирларда  иштирок   этаётган  ёш  авлод бевосита ҳаёт  ҳақида  кўникмаларга  эга  бўлади.Ёшлар  орасида  ўтказилаётган  кўрик  танловлар,  давра  сухбатлари, турли  мусобақалар  шубҳасиз  бўлажак  Ички  Ишлар  ходимлари  маънавиятларини   юқори  даражага  кўтариб , жисмонан  бақувват, ақлан   етук  ва  сергак бўлиб  камолотга  етишларида катта  аҳамиятга  эга.

Ички  ишлар  ходимларининг  ватанни  севишлари  аввало, инсоннинг  ўз оиласига, уйи,  маҳалласи ҳамда  туғилиб  ўсган  юртига  меҳр  муҳаббатидир.Ватанга муҳаббат  юксак инсоний  фазилатлардан  экани   кўп  зикр   этилади. Бу  ҳақда  :”Ватанни  севмоқ  иймондандир”  дейилган  хикматни  эсга  олиш  кифоя.

“Ватан”  атамаси  аслида  арабча  сўз  бўлиб, она  юрт  маъносини англатади.

Пайғамбаримиз (с.а.в)   Маккадан  Мадинага  ҳижрат  қила туриб,Макка  чегарасига  етганларида  орқаларига  қараб: Эй , туғилган  она  юртим, агар ўз  қавмим  мени  мажбур  қилмаганида ,  сени  тарк  этмас  эдим”,–дея  ноиложликдан   кўчиб  кетаётганларини  изҳор  қилганлар.

Буюк  аллома  Алихонтўра  Соғунийнинг  қуйидаги мисралари  мисол  бўла  олади:

Ватанни  сақламабдур  қайси  инсон,

Кўрар  турли балоларни  у хайвон.

Ота  меросимиздур  Ўзбекистон,

Етгандур  бизга  эмди бу  гулистон.

Ватандин  ажради ўлди  демакдур,

Боқиб  душманга  телмурди демакдур.

Буюк шоир  ва  с аркарда , давлат  арбоби  Захириддин  Муҳаммад  Бобурнинг  ҳаёти  ҳам  Ватанни  қадрини  англашга  ёрқин   мисол  бўла  олади.Ўз  даврининг   йирик  ва  қудратли  давлатлардан  бири  Ҳиндистондек   мамлакат   хукмдори   бўла  туриб, бир умр  Андижонни, сўлим  Фарғонани , бобокалонларидан   мерос  Самарқандни   қўмсаб  ўтади, ижодининг  салмоқли   қисмида  Ватан  соғинчи  иси уфуриб  туради.

“Йилларнинг   йиғини  умр  саналмас., Ватанга  наф теккан  кунинг  умрдир”,  деган мақол бекорга  айтилмаган.Донолар  Ватан   йўлидаги  хизмати  билан   шухрат   топишини  “Иккинчи   умр”,  деганлар.Жуда  кўп  ёш  йигитлар ,хатто  уйланмаган  ички ишлар  ходимлари  ўз вазифаларини  сидқидилдан  бажараётган  вақтларида   ватан  учун  жонлари бердилар.Барчаларини  ушбу  курсатсатган  жаросатларини  хеч ким  ,хеч қачон  унитмайди.

Ватанга  хиёнат—энг  оғир  гуноҳ. Али ибн абу  Толиб (р.а) :”Ўзингизга  душманлик  қилган  кишини  афв  этингиз,лекин  ватанингизга, миллатингизга,  динингизга  душманлик  қилган  кишини  кечирмангиз”, деган.

Барча ватан химоячиларини   бажараётган   савобли  ва  маъсулиятли   ишларида   Аллоҳ  ўзи  мададкор  бўлсин.

“Файзибой  хожи “ жомеъ  масжиди  имом –хатиби:                          Н.Бойматов.