Ўтганлар хотирланди, тириклар қадрланди

902

Барчаларимизга маълумки, ислом таълимотларига кўра инсоният ҳаққини эҳтироми ўта муҳим амаллардандир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бу дунёдан ўтган биродарларингизни яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини эслашдан сақланинглар!” – деганлар. Шу ҳадисга биноан Андижон вилояти Олтинкўл туманида 1975 йилда туғилган. Сайфутдинов Фатхиддин домла 2005 йил Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўтра махсус ислом билим юртини тамомлаб 2006 йилдан Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги “Аълам” жоме масжидида имом-хатиблик вазифасига тайинланганлар. Фатхиддин домла жуда камтарин, кичик кўнгил, мулойим инсон эдилар. Икки қиз бир ўғил отаси бўлган имом-домламиз беморлиги туфайли 2014 йил оламдан ўтдилар. Кеча Олтинкўл туманидаги имом-хатиблар Сайфутдин домланинг оиласидан хабар олиб, фарзандларига хайриялар қилиб, Қуръон тиловат ўқиб, марҳумнинг руҳига бағишлаб, дуои-хайрлар қилди. Сайфутдин домламизни Аллоҳ охиратларини обод қилсин.

Кўкарган дарахт борки қурумасдан иложи йўқ

Дунёда зўр борки синмасдан иложи йўқ

Яшнаб турган ниҳол борки сўлимасдан иложи йўқ

Дунёга келган инсон борки ўлмасдан иложи йўқ….

Авжи навқирон йигитлик пайтлари иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган ота-боболаримизнинг имон-эътиқодлари Аллоҳ таолонинг катта синовидан ўтди. Улар жаннатмакон юртларини, аҳли-аёлларию қондош ва диндошларининг шарафини ва номусини, халқ осойишталигини ҳимоя қилиш учун манфур душманга қарши жангга отланишди. Салкам беш йил олис ва бегона юртларда, қийинчилик ва машаққатларга дош бериб, ўқлар ёмғири ва ўлим таҳликаси остида аёвсиз уруш олиб боришди. Уруш ўз номи билан уруш эди, бу жанглардан камдан-кам юртдошларимиз омон қайтишди.

Омон қайтиб қарилик гаштини сураётган анашундай бахтли инсонлардан Олтинкўл тумани Иттифоқ МФЙда истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 1920 йилда туғилган Турғунов Хўжамберди, Олтинкўл туман  Уйғур МФЙ да истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 1924 йилда туғилган Турсунхўжа Ходжаевларни оиласига ҳам ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходимлари ва имом-хатиблар ташриф буюуришиб, дилдан суҳбатлашдилар. Уруш вақтларидаги ажойиб саргузаштларни айтиб кўзларига ёш олишиб, ҳеч қачон уруш бўлмасин хозир жуда яхши замон бўлди. Юртимиздаги ўзгаришлар, тинчлик-хотиржамлик ҳолатлари, Юртбошимизнинг олиб борётган хайрли ишларини алоҳида айтиб дуои-хайрлар қилдилар. Аллоҳ таоло барча азиз ва мўйсафид отахону-онахонларимизни Ўзи асрасин. Юртимиз ва бизнинг бахтимизга узоқ йиллар давомида дуогўй, насиҳатгўй бўлиб юрмоқликни ўзи насиб айласин. Ўтганларини эса Ўз фазли карами ила раҳматига ноил айласин.

Муҳаммадюсуф домла Тўрақулов,

Олтинкўл туман бош имом-хатиби