РАМАЗОННИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

1274
Ramadan, Ramzan, Ramadhan, Ramadan Mubarak, Ramadan Kareem, Ramadan Quotes, Ramadan Mubarak Images, Ramadan Quotes

Аллоҳ таолога бениҳоя ҳамду сано, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога чексиз салот ва саломлар бўлсин. Бошимизга ойларнинг султони, уммат учун улкан имкониятлар ойи – Моҳи Рамазон соя солиб турибди. Рамазони шариф ўзига хос ғанимат ой бўлиб, унинг бошқа ойларга нисбатан алоҳида фазилатлари бор. Жумладан:

  1. Қуръон нозил бўлган ой. Аллоҳ таоло Қуръони каримни Лавҳ ул-маҳфуздан пастки осмонга айнан Рамазон ойида туширган. Бу ҳақда Аллоҳ шундай дейди:

شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِيَ أُنزِلَ فِيهِ الْقُرْآنُ هُدًى لِّلنَّاسِ وَبَيِّنَاتٍ مِّنَ الْهُدَى وَالْفُرْقَانِ

Рамазонойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда Қуръон туширилгандир.

  1. Унда рўза тутиш вожиблиги; Аллоҳ буюради:

فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ

Сиздан ким у ойдаҳозирбўлса, рўзасинитутсин. (Бақара / 185).

  1. Унда хайр-садақа қилишнинг афзаллиги. Рамазон ойида муҳтож ва кам таъминланган фақир мискинларга садақа улашмоқ бошқа ойлардагига нисбатан савоби кўп ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг саҳоватли Зот эдилар. Ул зотнинг олдига ёрдам сўраб келган бирор муҳтож ноумид қайтмаган. Шундай бўлсада, расулимиз алайҳиссалом айнан Рамазон ойида жуда ҳам саҳоватли бўлиб кетар эдилар.

عَنْ ‏ ‏ابْنِ عَبَّاسٍ ‏ ‏قَالَ ‏ ‏كَانَ رَسُولُ اللَّهِ ‏ ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ‏ ‏أَجْوَدَ النَّاسِ وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي رَمَضَانَ حِينَ يَلْقَاهُ ‏ ‏جِبْرِيلُ ‏ ‏وَكَانَ يَلْقَاهُ فِي كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ فَلَرَسُولُ اللَّهِ ‏ ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ‏ ‏أَجْوَدُ بِالْخَيْرِ مِنْ الرِّيحِ ‏ ‏الْمُرْسَلَةِ ‏

Ибн Аббос бундай деб ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча инсонлар ичида энг саҳоватлиси эдилар. Рамазонда Ҳазрат Жаброил билан учрашганларида саҳоватлари янада ортар эди. Ҳазрат Жаброил Жаноб Расулуллоҳ билан ҳар кеча учрашиб, Қуръонни музокара қилар эдилар. Ҳазрат Расулуллоҳ хайрли ишда кучли шамолдан ҳам тез эдилар”(Бухорий / 6).

  1. Қадр кечасининг Рамазон ойида экани.

Барчамизга маълум, қадр кечаси бу Рамазон ойидадир. Қадр кечасининг фазлини Аллоҳнинг Ўзи Алоҳида бир сурада баён этиб қўйган. Яъни, қадр кечаси минг ойдан яхшироқ.

  1. Таровиҳ намози ҳам айнан Рамазон ойида ўқилади. Ислом уммати Рамазон тунлари қоим туришни суннат деб ижмоъ қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда савоб умидида қоим турган мўминнинг гуноҳлари кечирилади, деб марҳамат қилганлар. Имом Нававий Рамазон тунларининг қиёми бу – Таровеҳ намозидир, деб айтган.
  2. Рамазонда эътикоф ибодатининг борлиги. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эканлар. Шунга кўра фуқаҳолар Эътикоф Рамазон ойининг сўнгги ўн кунлигида адо этилади деб айтганлар.
  3. Рамазон ойида Қуръон ўқишнинг афзаллиги. Қуръон тиловат қилиш умуман савоблик, мустаҳаб амал. Аммо Рамазондаги тиловатнинг фазилати барибир ўзгача. Иложи бўлса қорилар Рамазонда Қуръонни давра услубида, яъни бири ўқиганда иккинчиси кузатиб, иккинчиси ўқиганда биринчиси кузатиб ўқисалар яхши бўлади. Чунки юқорида айтиб ўтганимиздек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан рамазон ойида Жаброил алайҳис-саломга Қуръон ўқиб берар эдилар.
  4. Рамазон ойида қилинган солиҳ амалларга бошқа ойларга нисбатан кўпроқ савоб берилиши. Биласизми, закот ибодати нега айнан Рамазон ойида адо этилиши анъанага айланган? Фуқаҳолар айтадики Рамазон тоат-ибодат, тиловат ва зикр ойидир. Бу ойда тирикчилик касб-кори тўхтаб ҳамма ибодат билан машғул бўлади. Ўшанинг учун бойлар фақирларнинг ҳолидан айнан шу ойда хабар олсин. Ҳам савоби кўп бўлади, ҳам ишдан таътил олган фақирларга кўмак бўлади.
  5. Рамазон ойида умра ибодатининг афзаллиги. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ шундай деганлар:

Рамазон ойидаги бир дона умра савобда ҳажга тенглаша олади

Нодирбек домла КЕНЖАЕВ,

“Бува таваккул” жоме масжид имом-хатиби