Устозим – сизга таъзим!

1812

Зулматимда бўлиб нақадар ёруғ,

Ёритгай йўлимни менинг чироғим.

Демишларки: “Устоз отангдай улуғ”,

Отамдайин азиздурсиз, Устозим!

 

“Устоз” – ўқувчи шогирд учун мисоли кўзгу. Ўқувчи ўша кўзгуга боқиб, ўз аксини кўради ва одоб аҳлоқини, илму-ирфонини ошириб боради. Шу ўринда Устоз-муаллим ҳам ақлли, бола тарбиясидан яxши xабардор бўлган юксак фазилат эгаси бўлмоғи лозим. Агар кишининг руҳи ўз танасига қанчалик яқин бўлса, муаллим ҳам тарбия борасида ота-онага шунчалик яқин, хаттоки устунроқ туради. Чунки маънавий озуқа бериш қийинроқдир. “Устоз – отангдек улуғ” деб бежиз айтишмаган. Бу ҳикматда устоз-мураббийга ҳурмат бобида олам-олам маъно бор.

Шу муносабати билан 2017 йилнинг 30 сентябрь куни билим юртининг 2017-2018 ўқув йили учун ишлаб чиқилган йиллик иш режаси 10-банди ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир муовинининг 2017-2018 ўқув йили учун ишлаб чиқилган йиллик иш режаси 3-бўлим, 3-банди ижросини таъминаш мақсадида “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан “Устозим – сизга таъзим” мавзусида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида бадиий-адабий кеча ташкил қилинди.

Тадбир даставвал Қуръони карим тиловати ила бошланди.

Қуръон тиловатидан сўнг юртимизда ҳамда билим юртида фаолият кўрсатиб ўтган барча улуғ устозлар ҳаққига дуои-хайрлар қилинди.

Тадбирни билим юрти мудири М.Алимов кириш сўзи билан очиб, билим юртида фаолият кўрсатаётган барча устоз ва мураббийларни “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” билан муборакбод этиб, устоз ва мураббийдек машаққатли касбларини бажаришда куч-қувват, шижоат ва оилаларига тинчлик ва хотиржамлик тилади.

Нотиқ ўз сўзида давом этиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳазратларининг “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан йўллаган байрам табригини йиғилганларга ўқиб эшиттирди ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ушбу сана муносабати билан диний таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган барча мударрис ва мураббийлар учун ажратилган байрамлик пулларини тарқатди.

Шундан сўнг, билим юрти талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш қилинди. Унда талабалар томонидан устозларни улуғловчи ҳадислар, шеърий назмлар айтилди.

Тадбир якунида талабалар ҳам ўзларининг байрам совғалари билан билим юртининг барча мударрис ва мураббийларини табрикладилар.

 [su_custom_gallery source=”media: 1846,1847,1848,1849,1850,1851,1852,1853″ limit=”8″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон “Саййид Мухйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қахрамонжон ИСРАИЛОВ