Фасод ишларга сабаб

912

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аллоҳ таоло ўзининг каломида баъзи ишларни ҳаром ва ножоиз деб белгилаб қўйди. Масалан: Ўғирлик, талон-тарож, порахўрлик, судхўрлик, қимор, зино каби ишлар. Демак, инсон мол-дунё топиш мақсадида бирор иш қилмоқчи бўлса, аввало бу иш ҳалолми ёки ҳаром, шуни аниқ билиб олиши керак. Чунки, ҳаром йўл билан дунё топиш ер юзида фасод тарқатишига сабаб бўлади.

Молу давлат роҳат бермайди.

Шуни ёдда тутинки, ҳар қанча дунёга эга бўлсангизда сиз уни ҳалол йўл билан қўлга киритмасангиз, сизда роҳат-фароғат бўлмайди. Чунки, xотиржамликни Аллоҳ таоло беради. Агар сизни ҳисоб рақамингизда милллион-милллион пул бўлсин, энг олий мартабада ўтиринг, лекин, уларни ҳаром йўл билан эгаллаган бўлсангиз сизда ҳаловат бўлмайди, сизда уйқу бўлмайди, сизда сокинлик бўлмайди. Бу борада Аллоҳ таоло мусулмон учун бир усулни қўллаган, яъни: агар молу дунё ҳалол бўлса роҳат-фароғат, акси бўлса машаққату азоб беради.  Шунинг учун ҳам инсон ўзига берилган молу дунёни тўғри тақсим қилиб, у билан ўзига юклатилган масъулиятларни бажарса вожиботларни адо қилса дунёси билан охиратини обод қилган бўлади. Ундай инсонни юриш-туриши ибодатга айланади. Хатто еб ичишига ҳам ажру савоб  берилаверади. Аллоҳ таоло барчамизга дунёга нисбатан ана шундай муносабатда бўлишимизни насиб қилсин. Дунёси билан охиратини обод қилувчилардан бўлишликка тавфиқ ато қилсин.

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

“Қалбни дунёга боғламанг” китобидан

Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.