Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги Уламолар Андижонга ташриф буюришмоқда.

Бугун юртимиздаги қайси  бир сохани кўрсак унда биз ривожланиш, ўзгаришлар, юксалишларни кўрамиз. Бу ҳам албатта халқимизнинг фаровон хаёт кечиришлари, хаёти давомидаги орзу-ниятларини рўёбини кўришлик каби эзгу амаллар қамраб олган харакатлардандир.

Ўзбекистоннинг энг қайноқ нуқтаси бўлган Андижон замини қорилар юрти хисобланиди. Шу боис ҳам 2021 йилнинг 8-июнь санасида Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигида юртимизнинг етук Уламолари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, муфтий ҳазратларининг биринчи ўринбосари Устоз Хомиджон домла Ишматбеков, диний идора бўлим мудири Устоз Муҳаммад Айюб домла Хомидов, Устоз Салоҳиддин домла Шарипов, Шайх Алижон қори ва Аброр Мухтор Алий домлалардан иборат ишчи гуруҳ Андижонга ташриф буюрадилар.

Ташрифлари чоғида Уламоларимиз Андижонда аҳоли ўртасида маънавий-маърифий учрашувлар, оддий аҳоли вакиллари билан юзма-юз кўришишлари режалаштирилган.

Аллоҳ таоло барча Уламоларимизнинг Андижон заминига уюштирадиган сафарларини баракотлик ва манфаатлик айласин.

 

Андижон вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати.