Тасаввуф намояндалари

1221

Албатта, тасаввуфнинг ушбу силсилада келган улуғ зотлардан ташқари яна кўплаб намояндалари, буюк шайхлари мавжуд. Биз ўрни келганда у улуғ зотлар сўзларидан ҳам фойдаланамиз. Уларга мисол қилиб қуйидаги зотларни келтиришимиз мумкин:
1) Увайс Қороний р. а.
2) Хасан Басрий р. а.
3) Робиъатул Адавия р. а.
4) Абдурахмон Жомий р. а.
5) Алишер Навоий р. а.
6) Нажмиддин Кубро р. а.
7) Иброҳим ибн Адҳам р. а.
8) Шамс Табризий р. а.
9) Жалолуддин Румий р. а.
10) Яҳё Сухравардий р. а.
11) Фаридуддин Аттор р.а.
12) Аҳмад Яссавий р. а
13) Сўфи Аллоҳёр р. а
14) Боборахим Машраб р. а
15) Хожа Аҳрор Валий р. а
16) Маҳдуми Аъзам Аҳмади Хожагон р. а
17) Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний р. а
18) Хожа Яъқуб Чархий р. а
19) Мансур Халлож р. а
20) Зуннуни Мисрий р. а
21) Боязид Бистомий р. а
22) Жунайд Боғдодий р. а
23) Абдуллох Ансорий р. а
24) Сирри Сақатий р. а
25) Суфён Саврий р. а
26) Шайх Абу Бакр Шиблий р. а
27) Бобоий Саммосий р. а
28) Шайх Саийдиддин Фарғоний р. а
29) Фузайл ибн Иёз р. а
30) Шайх Закариё Ансорий р. а
31) Шайх Бурҳониддин ибн Абу Шариф р. а
32) Шайх Абдулхақ Ас-Санбатий р. а
33) Шайх Нуриддин Маҳаллий р. а
34) Шайх Саййидали Ховас р. а
35) Имом Зайнул Обидин р. а
36) Ваҳб ибн Мунаббаҳ р. а
37) Муҳаммад ибн ал-Мункадир р. а
38) Абу Абдуллох ал-Антокий р. а
39) Ибн Саммак р. а
40) Абдуллох ибн Муборак р. а
41) Айюб ас-Сахтиёний р. а
42) Сулаймон Дороний р. а
43) Наъийм ибн Хаммод р. а
44) Мансур ибн Муътамир р. а
45) Собит ал-Баноний р. а
46) Абу Довуд ат-Таёлусий р. а
47) Хотам ул-Асам р. а
48) Шаддод ибн Хаким р. а
49) Иброхим ибн Утба р. а
50) Иброхим ат-Таймий р. а
51) Бишр ул-Хофий р. а
52) Каъб ул-Ахбор р. а
53) Молик ибн Дийнор р. а
54) Имом Аъзам р. а
55) Умар ибн Абдул Азиз р. а
56) Абу Абдуллох ас-Самарқандий р. а
57) Билол ибн Саъд р. а
58) Муслим Хавланий р. а
Шу ўринда, ушбу улуғ зотларни эслашликни тўхтатамиз, чунки у зотларнинг адади минглардан ошиб кетади, лекин биз бу зотларни табаррукан келтириб ўтдик, холос. Чунки, аввалда айтиб ўтганимиздек у муборак зотларлар нинг ибратли ҳаёт йўллари ва уларниг муборак насиҳатлари хақида етарли китоблар ёзилган. Тасаввуф VII аср ўрталарида мустаҳкам ҳолатга келиб кенг тарқала бошлади. Кейинчалик эса янада чуқурлаша ва кенгая бошлади.
Зеҳну заковат , ақлу фаросатда тенгсиз шариъат хукмларига ихлос билан, тоату ибодатда, мустаҳкам оддий диндорлардан ажралиб турадиган ажойиб хислат ва фазилат соҳиблари тоифалари шаклланди. Дастлаб улар руҳ одамлари яъни “руҳият илми” одамлари деб аталди. Бундан одамларнинг феъл – атвори, юриш – туриши, хориқи одатлари атрофдагиларни ҳайратга солар эди. Уларнинг ботиний ва зохирий кароматлари маълум ва машҳур бўла бошлади. Улар хақида ахли авлиё, аҳли ҳол, аҳлиботин, аҳли тариқат, дарвеш, қаландар, девона, фақир сўзлари қўллана борди. Умумий тарзда улар сўфийлар эди. Имом Ғаззолий р.а. Аллоҳ бир мавжудот, жон эгаларини яратдики улар фаришталардур, уларда ақл бор-у, нафс йўқ. Шунинг учун, уларда нафсоний сифатлар йўқ, ибодат бор-у, итоатсизлик ва маъсият йўқ. Иккинчи мавжудотлар бу турфа хил хайвонлар, уларда нафс бор-у ақл ва тафаккур йўқ. Инсонга эса хам ақл хам нафс берилган, яъни иккисидан ташкил топган мукаммаллик бор.

Ана энди агар инсон фақат фариштада бўлган сифатлари устида ишлаб уни камолотга етказса, у фаришталардан хам юқори мақомга етади. Агар фақат нафсга қул бўлиб, нафсоний холатлар оғушида яшаса, хайвонданда хор ва тубанроқ бўлади дейди. Шунинг учун тасаввуф шайхлари инсонни хақиқий тавба, чин ихлос, муҳаббат, дунё хою-хаваслари ўткинчи эканлигини англаш, чин инсоний сифатлар билан хаёт ўтказиш, хар бир солиҳ амалда холис бўлиш каби улуғ фазилатларга чақиради ва бу йўлларни таълимини беради. Бунга етишишликни биринчи шарти сифатида эса китобу суннатни (яъни Қуръони Карим ва пайғамбаримиз с.а.в. йўлларини) маҳкам тутишга чақиради. Шариат чизиғидан чиқмасликни эслатади. Натижада, улар гўзал ахлоқ эгаси бўлган ҳазрат Росулимиз с.а.в. сифатлари билан яъни Қуръони Карим одоби бўлган гўзал ахлоқлари ва ўзига хос ахлоқни касб этдилар. Биз имкон қадар шу ахлоқларга тўхталишга харакат қиламиз.

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов