Нега нолиб яшайсан, берганига шукур қил,

Кўзинг ёруғ дунёни кўрганига шукур қил.

Жажжигина қўлида юрт тупроғи, болангнинг,

Оҳиста қадам ташлаб юрганига шукур қил…

   Шукур қилиш фазли хақида Қурьони карим Иброхим сураси 7- оятида қуйидагича мархамат қилади.
Агар шукур қилсаларингиз янада янада зиёда қиламан деб Роббим каломида ваъда қилади демак азиз ватандошлар шукур қилсак яхшиликлар зиёда бўлар экан шукрона қилиб яшайдик.
Икки тоифа одамлар бўлар экан. Бири ўз ризқи қаердан келишини билади, шу сабабли хотиржам ва доимо шукур қилади. Иккинчиси эса — доимо безовталик ва ношукурлик гирдобида яшайди. Фикрига яраша уларнинг ҳаёт тарзи ҳам турлича.Шукур қила олувчилар оддий турмуш шароитда ҳаёт кечирсалар ҳам ўзларини жуда эркин ва бахтли ҳис эта биладилар. Иккинчи тоифа инсонлар эса, гарчи қасрдек уйда яшаса ҳам, безовталик туфайли бу қасрнинг ҳукмдори эмас , балки қоровули бўлиб яшайдилар…

   Безовталик ва ношукурлик биз яшаб турган борлиққа шундай қора кўланка ёядики, бунинг оқибатида ҳаётнинг барча мўъжизалари, умр мазмуни ва бахт тушунчаси бизга мавҳумлигича қолаверади.

    Инсон ўз тақдиридан миннатдорлик ҳисси билан яшаса бутун борлиқ унга кулиб боқаётгандек бўлаверади. Ҳар бир ишида муваффақият ва ўзига ишонч ҳисси уни қуршаб олади. Бу ҳеч қандай иллузия эмас, бу исботланган ҳақиқат.

    Шукроналик тушунчаси жуда кенг. Хоҳ диний, хоҳ дунёвий жиҳатдан ўрганилганда ҳам натижада ягона ҳулосага келинадики, инсон қанча кўп шукур қилса, ҳаётида шукур қиладиган нарсалари шунча кўпайиб бораверади. Осойишта кўнгил, шукроналик ва эртанги порлоқ келажакка мустаҳкам ишонч билан фақат олға қадам босган киши, албатта кўзлаган мақсадига эришади!

Муҳаммадюсуф домла Қаххоров

Шаҳрихон тумани Намозгох  жомеъ масжиди имоми