Саудия Арабистони қироллиги меҳмонлари

890

Шу кунларда Ўзбекистон Республикасидан 30 нафар фуқароларимиз Саудия Арабистон қироллиги меҳмони бўлиб туришибди.

Ушбу жамоа ичидан эса Андижон вилояти Олтинкўл тумани бош имом-хатиби Мухаммад Юсуф домла Тўрақулов ва “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юрти Ахборот ресурс маркази раҳбари Одилжон домла Собировлар ҳам борлиги кишини янада тўлқиллантириб юборади. Сабаби, ушбу зиёрат сафарига диний хизматда узоқ йиллардан бери ишлаб келаётган, ўзининг иқтидори ва хизмати билан бошқаларга ўрнак ва намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ диний соҳа ходимлари манашундай улуғ ва шарафли сафарга боришлик учун лойиқ деб топилдилар.

Биз албатта сафарга кетган барча юртдошларимизнинг сафарлари беҳатар бўлишлигини Аллоҳ таолодан сўраб, Мадинаи  Мунаввара ва Маккаи Мукаррамада амалга ошираётган улуғ ибодатлари ва зиёратларини Аллоҳ таолонинг даргоҳида қабул бўлишлигини тилаймиз. Барча сафарга кетган юртдошларимизга ўз она Ватанларига соғ-омон, файзу-барокотлик, юзлари нурларга тўла ҳолатда қайтишларини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

[su_custom_gallery source=”media: 2517,2518,2519,2520,2521,2522,2524,2525,2526,2527,2528,2529,2530,2531″ limit=”19″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган

барча имом-хатиблар номидан

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги