Рамазон таровати

826

Эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятига эга.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев қарори ва Ўзбекистон мусулмонлари мусулмонлари идорасининг 01А/047-сонли Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни ўтказиш ва масжидларда тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятидаги барча масжидларда намозхонларга шароитлар яратиш ва кўтаринкилик бағишлаш мақсадида тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Жумладан, Андижон шаҳридаги “Шахидтепа” жоме масжидининг таҳоратхонаси ҳам қисқа фурсатлар ичида замонавий андозаларга мос равишда таъмирдан чиқарилди. Бу эса ўз навбатида намозхонларни хурсанд қилди.

[su_custom_gallery source=”media: 1244,1245,1246,1247,1248,1249,1250,1251,1252″ limit=”9″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилоят вакиллиги