Қабул кундалиги

913

Ассалому алайкум азиз Қуръон муҳлислари!

2018 йилнинг 4-январь кунидан бошлаб Андижон вилояти аҳолиси учун вилоятнинг барча ҳудудларидаги марказий масжидларда Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман босқичларида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун қабул эълон қилинган бўлиб, қабул кунининг якуни 2018 йилнинг 13-январь куни деб белгиланган эди. Аҳолидан бўлган кўплаб мурожаатлар ва таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қабул кунининг якуни 13-январдан 14-январга қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.

Шунга кўра вилоятнинг барча ҳудудларида рўйхатга олиш ишлари юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил қилинган бўлиб, шу кунга қадар вилоятимиз бўйича 747 нафар фуқаролар Қуръони карим мусобақасида иштирок этишни истаб, мурожаат қилдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 2278″ limit=”1″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров