Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили» ва ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини профилактика куни деб эълон қилганлиги муносабати билан юртимиздаги барча имом-хатиблар қатори Андижон вилоятидаги барча масжидлар имом-хатиблари ҳам жойларда “Жиноятчиликкка олиб борувчи омиллар, оилавий ажримлар, ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олиш, интернетнинг салбий оқибатлари, ўқувчи ёшларни дарсларда мунтазам қатнашмасликлари” мавзуларида тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.
Асака тумани бош имом-хатиби Парпиев Шахобиддин Асака Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ва Тиббиёт коллежларида профилактика куни муносабати билан талабалар иштирокида ўтказилган йиғилишда иштирок этиб, “Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида маъруза қилди.
[su_custom_gallery source=”media: 1042,1041″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Асака туманидаги “Имом Мухаммад” жомеъ масжиди имом-хатиби Сайфуллаев Исомиддин профилактика куни муносабати билан тумандаги Дўрман МФЙда аҳоли иштирокида ўтказилган йиғилишда қатнашиб, “Ёшларни турли оқимлар таъсирига тушиб қолишини, ноқонуний эрта никоҳларни, вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида маъруза қилди.
[su_custom_gallery source=”media: 1043,1044″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Шунингдек, Асака туманидаги “Мулла раимжон” масжиди имом-хатиби Худоёров Сардорбек Тажриба ҚФЙда “Темир йўл қоидаларига риоя қилайлик” мавзусида ўтказилган тадбирда иштирок қилди.
[su_custom_gallery source=”media: 1045,1046″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
ЎМИнинг Андижон вилоятидаги вакиллиги