Қадрлашга лойиқ инсонлар зиёрати

637

Инсон азиз-мукаррам зот. Бу ҳақда динимиз таълимотларида ҳам жуда кўп маротаба айтилган. Бугун юртимизда, қишлоқ ва шаҳарларимизда, ҳар бир оила ва хонадонда каттаю кичик – барча ватандошларимиз 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонламоқда. Бу сана сабабидан қалбларда меҳр-мурувват, ҳурмат-эътибор, қадр-оқибат, хайру-саховат янада кучайишига ҳисса қўшадиган байрамлардандир.

Шу муносабат билан вилоятмиз имом-хатиблари ҳам бир гуруҳ иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ва меҳнат фаҳрийларини уйларига бориб зиёрат қилмоқдалар.

Жумладан:

Хонобод шаҳар бош имом-хатиби Рахимов Мансуржон Хонобод шахар Мехмонобод МФЙда истиқомат қилаётган 90 ёшли Маткосимов Маманосир ота ва  Истиклол МФЙда истиқомат қилаётган 94-ёшли Фазлиев Рашид оталарни бориб ҳолидан хабар олиб  зиёрат қилди.

[su_custom_gallery source=»media: 1051,1052″ limit=»2″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Қорасув шаҳар бош имом-хатиби Бекмирзаев Акромжон, Қўрғонтепа туман бош имом-хатиби Темиров Давронбек ва «Ахмаджон қори» жоме масжиди имом-хатиби Жабборов Азизбеклар Маматов Эргашбой ота ва Сиддиқов Одилжон оталарани ҳолидан хабар олиб зиёрат қилдилар.

[su_custom_gallery source=»media: 1053,1054″ limit=»2″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Асака туман бош имом-хатиби Парпиев Шахобиддин ва «Мирзаҳолиқ ота» жоме масжиди имом-хатиби Хожиев Мухаммадийлар Беруний МФЙ Читар маҳалласида яшовчи Афғонистон уруши иштирокчиси Мамадалиев Иминжоннинг хонадонида бўлиб, эсдалик совғаларини топширдилар.

[su_custom_gallery source=»media: 1055,1056″ limit=»2″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Олтинкўл туман бош имом-хатиби Тўрақулов Мухаммадюсуф, «Далварзин» жоме масжиди имом-хатиби Ортиков Искандар ва масжид имом-ноиби Қаноатов Абдуқаххорлар Ватанимиз сархадларини дахлсизлигини қўриқлаш вақтида ҳалок бўлган Офтобачек МФЙда истиқомат қилган Каримов Отабек ва Далварзин ҚФЙда истиқомат қилучи фронт ортида хизмат кўрсатган Эсонов Абдумуталлиб бува ҳамда Каримова Хосиятхолани хонадонларига ташриф буюриб ҳолидан хабар олдилар.

[su_custom_gallery source=»media: 1057,1058,1059″ limit=»3″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Юқоридаги каби хайрли тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги