«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018» ғолиблари

975

Эркаклар ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг тақдирлаш маросими ўз ниҳоясига етди.

Унга кўра, эркаклар ўртасида 18-25 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Низомиддин қори Исмоилов (Тошкент шаҳри)

2-ўрин: Ҳасан қори Комилов (Қашқадарё вилояти)

3-ўрин: Нурмуҳаммед қори (Қорақалпоғистон республикаси)

26-40 ёш бўйича тиловат йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Расулбек қори Йўлдошев (Фарғона вилояти)

2-ўрин: Исроилхон қори Неъматжонов (Наманган вилояти)
2-ўрин: Ҳамдамов Фирдавс (Самарқанд вилояти)

3-ўрин: Файзираҳмон қори Мамажанов (Тошкент шаҳри)

18-25 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Муҳаммадисо қори Маҳмудов (Фарғона вилояти)

2-ўрин: Аббосҳон қори Обидов (Тошкент вилояти)

3-ўрин: Муҳаммаджон қори Хўжаев (Андижон вилояти)

26-40 ёш бўйича ҳифз йўналиши ғолиблари:

1-ўрин: Убайдуллоҳ қори Исҳоқов (Андижон вилояти)

2-ўрин: Абдулҳамид қори Саидазимов (Жиззаҳ вилояти)

3-ўрин: Аҳмаджон қори Ворисов (Наманган вилояти)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (тиловат йўналиши):

1-ўрин: Қодирали қори Аҳмаджонов (Мир Араб ўрта-махсус билим юрти)

2-ўрин: Азим қори Зиёвиддинов (Ҳидоя ўрта-маҳсус билим юрти) / Ҳамидуллоҳ қори Ҳикматуллаев (Муҳаммад ал-Беруний ўрта-маҳсус билим юрти)

3-ўрин: Ҳамидуллоҳ қори Нажмиддинов (Тошкент ислом институти) / Асрорхон қори Ҳамидов (Кўкалдош ўрта-маҳсус билим юрти)

Диний таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мусобақа ғолиблари (ҳифз йўналиши):

1-ўрин: Йўлдошали қори Нуриддинов (Тошкент ислом институти)

2-ўрин: Муҳаммадхожи Мирзо қори Саидалиев (Тошкент ислом институти)

3-ўрин: Фозилхон қори Бойхонов (Халқаро ислом академияси)

Шунингдек, мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам қорилар тақдирланди:

Энг ҳушовоз Қуръон қориси номинацияси соҳиби:
Муҳсин қори Содиқов (Фарғона вилояти)

Энг ёш Қуръон қориси номинацияси соҳиби:

Ҳабибуллоҳ қори Аҳмадов (Тошкент шаҳри)

Энг матонатли Қуръон қориси номинацияси соҳиби:
Арзибек қори Бегматов (Фарғона вилояти)

Аввалроқ Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Қайд этиш керак, «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлақ ғолиби, олий ўрин соҳибига Президент совғаси – «Лаcетти» автомашинаси топширилди. Шунингдек, тиловат йўналиши ғолибларига икки кишилик, ҳифз йўналиши ғолибларига уч кишилик умра сафари сертификатлари ва ҳомийларнинг турли совғалари тақдим этилди.

[su_custom_gallery source=”media: 2779,2780″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Вакиллик ахборот хизмати.