Маҳаллада оиланинг ўрни

873

Ёшларимизнинг  ҳар томонлама комил, гўзал хулқли, мустақил фикр ва дунёқарашга эга, турли салбий одат, иллат ва таъсирлардан холи равишда вояга етказишда,  ота-она, маҳалла ва албатта  кексаларнинг ўрни беқиёсдир.

Бугун Олтинкўл туманида 56 та МФЙ раислари ва маҳаллалардаги яраштирув комиссия аъзолари билан Олтинкўл Маиший саноат касб-ҳунар коллежида семинар бўлиб ўтди. Семинарда бугунги долзарб масъала “Оила муқаддас даргоҳ”, “Аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг салбий оқибатлари”, “Ажримларни олдини олиш” мавзуларидаги маърузалар ва ҳаётий мисоллар билан бойитилди. Туман бош имом-хатиби М.Тўрақулов сўзга чиқиб “Оилада эр – хотиннинг бурч ва вазифалари”, “Тўй-маъракаларни ихчамлаштириш” мавзуларида оят-ҳадислар билан кенг ёритиб берди. Тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда, миллий қадрият   ҳамда анъаналарга  риоя қилиб, ортиқча   дабдаба ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик борасида доимий иш олиб боришда  маҳалладаги нуроний отахон ва онахонларнинг фаоллигини  янада ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Шунигдек, берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

 

Олтинкўл туман бош имом-хатиби

Муҳаммадюсуф Тўрақулов