Омонотдорлик

624

Улуғ фазилатлар ичида энг гўзали омонат фазилатидир. Бу фазилат мусулмон аҳли учун жуда муҳим вазифа ҳисобланади. Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳис салом  охирги ҳаж қилган чоғларида шундай деган эдилар.Кимда бировнинг омонати бўлса, ўша омонатни ўз эгасига қайтариб топширсинлар”. Ана шу билан Пайғамбаримиз Исломнинг энг гўзал томонларини  ўз умматларига равшан ва очиқ баён қилиб бердилар. Сўнгра Аллоҳдан паноҳ сўраб, шундай дуо қилдилар: “Эй Парвардигор! Мен сендан паноҳ тилайманки, ниҳоятда ташвишга соладиган очликдан ва хиёнат қилишликдан бизларни сақлагин”. Расулуллоҳ алайҳис саломга  ҳали пайғамбарлик нубуввати келмасдан олдин “Ал-амин” ( жуда ишончлик одам) деган лақабни олган эдилар.  Расулуллоҳ алайҳис салом  шундай деган эдилар” Бир киши иккинчи бир кишига бир сўзни сўзлаб уёқ буёққа қараган бўлса, шу гап ҳам омонат ҳисобланади”. Расулуллоҳ алайҳис салом  шундай марҳамат қиладилар: “ Сен биродарингга бир сўзни айтмоқдасан, у бу гапингга ишанур, сен бўлса ёлғон сўзлаб турмоқдасан, бу билан жуда катта хиёнат қилганингдир”.  Аллоҳ инсоният зиммасига турли ҳилдаги омонатларни белгилаганки, уни ўз вақтида адо этиш исломий одоблардандир. Бир инсонга бойлик ато этилган бўлса, закот бериши, илмли киши ўз илмини яширмай одамларга тўлиқ етказиши шарт бўлганидек, бир кишининг ҳузурида бошқа бировнинг омонати турган бўлса, омонатни ўз вақтида соҳибига қайтариши ҳам зарур. Аллоҳ бандаларга зиммаларидаги омонатларни эгаларига топширишга буюриб     нисо сурасидаги 58-оятида шундай марҳамат қилади: “Албатта , Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради.  Албатта Аллоҳ сизларга энг панд-насиҳатлар қилур. Албатта Аллоҳ эшитувчи, кўргувчи зотдир”.  Инсоннинг барча аъзолари Аллоҳ таоло тарафидан бандаларига берилган омонат ҳисобланади. Бу омонатлар нима учун яратилган бўлса, шу вазифани адо қилмоғлиги лозим ва шартдир. Бордию шу омонатларни ўз ўрнига ишлатмасдан бошқа ёмон ишларда ишлатса қиёмат кунида азобу-уқубатларга қолур.  Қиёмат кунида  ҳар бир инсон эшитиш аъзосини нимага ишлатилганию ва  қалбини нима билан банд қилгани тўғрисида сўралинур. Шунинг учун ҳам биз бу неъматларга хиёнат қилмаслигимиз шарт.   Омонатлардан яна бири, аҳдга вафо қилмоқликдир. Расулуллоҳ алайҳис салом  шундай деб марҳамат қилганлар:  “ Бир киши иккинчи бир кишига гапирганда ёлғон сўзламасин, Агар ваъда қилса ваъдасига хилоф қилмасин, Омонат берилса омонатга хиёнат қилмасин, Кўзларини ёмон нарсалардан сақласинлар, Ёмон ишлардан ўзларингизни сақланглар, Қўлларингизни ножўя ишлардан сақланглар! Ва мен сизларни жаннатий деб башорат қилгайман”.

Олтинкўл туман  бош  имом-хатиби:                            М. Тўрақулов.