Нафсни тийиш – саломатлик гарови

666

Ҳазрати Али (р.а) дан ривоят қилинади: “Сен Аллоҳнинг наздида инсонларнинг яхшиси бўл. Нафсингни олдида одамларнинг ёмони бўл. Одамларнинг орасида одамлардан бир одам бўл!”

   Иброҳим Нахаийдан ривоят қилинади: “Сизлардан аввалги ҳалок бўлган кишилар уч ҳислат туфайли ҳалок бўлишди: сўзларнинг ортиқчаси, овқатнинг ортиқчаси ва уйқунинг ортиқчаси билан”

  Шайх Саъдий Шерозий Гулистон асарида келтиради. Ажам подшоҳларидан бири моҳир табибни Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг хизматларига юборди. Табиб бир неча йил араб мамлакатла- рида қолди. Бир кимса бир тажриба ила анинг олдига келмади ва бир муолажа андин сўрамади. Бир кун табиб Пайғамбар (с.а.в) нинг олдига келди ва шикоят айладики: “Мени асҳоби киромга муолажа учун юборгандурлар. Бу қадар замон ичида ҳеч ким менга илтифот этмади. Ҳатто бир хизматки, бу бандангизга тайин қилингандир, адо этар эрдим.

   Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в) айтдиларки: “Бу жамоаи асҳобнинг бир маслаги бордурки, иштиҳолари ғолиб бўлмагунча бир нимарса емаслар ва иштиҳолари қонмасдан туриб таомдан қўл тортарлар”. Шундан сўнг табиб ўз юртига қайтиб кетди.

 

 

    “Муҳаммад Розиқбой”

      масжиди имоми                                              О.Каримов