ОИТС бўйича махсус дарс

1095

2018 йил 25-январдаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3493 сонли қарори ижросини жойларда таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1-май куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар учун ОИТС иллатига қарши курашишга қаратилган махсус дарс ташкил қилинди.

Ташкил қилинган махсус дарсда Андижон вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари Тиббиёт фанлари номзоди, доцент М.Алимов ва вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бўлими мудири К.Маматовлар иштирок этди.

[su_custom_gallery source=”media: 2856,2857,2858,2859″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Дарсда ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан ОИТС инфекцияси ва унинг келиб чиқиши, юқиш эҳтимоллари бор ҳолатлар, аҳолининг тиббий маданиятини оширишда имом-хатибларнинг ўрни тўғрисида кенг маълумотлар бериб ўтдилар.

 

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Искандарбек Закиров