Имом-хатиблар учун семинар-тренинг

854

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимовнинг 2018 йил 10-апрель кунги №810-сонли топшириғига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида жорий йилнинг 1-май куни вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар учун малака ошириш курси, семинар-тренинг ташкил қилинди.

Ушбу семинар-тренингга Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган нуфузли имом-хатиблардан иборат тарғибот гуруҳи жалб қилинган ҳолда вилоятдаги имом-хатибларнинг касбий маҳорати ва салоҳиятини ошириш мақсад қилиб олинган.

1-май куни ташкил қилинган илк семинар тренингда имом-хатиблар учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонинининг мазмун ва моҳияти, унинг хаётга тадбиқи, Ўзбекистонда диний соҳа ривожи учун олиб борилаётган ишлар, ислоҳатлар, имом-хатибларнинг халқ билан ишлашларида нималарга эътибор қаратишлари лозимлиги, вилоятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда имом-хатибларнинг вазифалари ва тутган ўрни тўғрисида кенг маълумотлар бериб ўтдилар.

Ўтказилган семинар-тарнингда имом-хатиблар ҳам фаол иштирок этиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 2850,2851,2852,2853″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров