Роҳат ва лаззатнинг чегараси бўлмайди
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда яшовчи аксар кишиларнинг фикри “Инсоннинг шахсий ҳаётига ҳеч ким дахл қилмаслик керак”дир.
Оғир дардга чалинган бемор киши ўзининг касаллигига шифо топиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмайди. Унга масофанинг узоқлиги, сарфланадиган ҳаражатнинг кўплиги, буларнинг ҳаммаси унинг учун аҳамиятсиз нарсага айланади. Муҳими, у жонининг роҳати, танасининг оромини ўйлаб қолади. Худди шунингдек, бугун инсон нафсининг роҳати, лаззати учун ҳеч нарсадан тўхтамаяпти. Нафс шу д аражада касалландики, унинг роҳати учун инсонга на бирор қонун, на бирор ахлоқ ва на бирор жамият тўсиқ бўлаоляпти. Лекин, таассуфки шундай бўлсада бирорта инсондан: Сиз мақсадга етдингизми?, Сиз охирига етдингизми?-деб сўрасангиз, “Ҳа, мен мақсадга етдим”-дея олмайди. Бунинг сабаби шуки, бир хоҳиш иккинчи бир хоҳишни келтириб чиқараверади.
Ошкораᅠзино.
Ғарб жамиятида эркак ва аёл ўзаро муносабатда бўлиб, бири иккинчисидан жинсий лаззат ҳосил қилишни хоҳласа, бу уларнинг ўзаро келишуви орқали амалга оширилаверади. Уларнинг бу ишига ҳеч кимса қаршилик қилмайди. Бу борада ҳад, чегара Набий Карийм соллолоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Назар тушгунча”дир.
У Зот соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Шундай замон келади, унда зино шу қадар оммалашиб кетадики, йўлнинг ўртасида зино қилаётганларга: “Бу ишингизни четроққа ўтиб, ёки анави дарахтнинг ортига ўтиб қилинглар”-деган киши энг яхши одам бўлади.
У уларни бу ишдан қайтармайди. Бу ишдан қайтаришлик катта иш, балки у айтадики: “Сизлар бу ишни ҳамманинг кўз ўнгида эмас, дарахтнинг панасида ёки четроқда қилинглар”-дейди. Шу гапни айтган киши ўша замонда энг яхши инсон бўлади. Бугунги кунда шу айтилган замон тахминан келиб қолди.
(Давоми бор)…
Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
“Нафс билан кураш” китобидан
Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”
ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси
Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.