Ободлик кўнгилдан бошланади

1020

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 17.08.2017 йилдаги “Мамлакатимизда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳамжихатликни мустаҳкамлаш, Мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик байрамини нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар, “Мувороуннаҳр” нашриёти, Имом Бухорий халқаро маркази, диний таълим муассасалари, зиёратгоҳлар ва буларга туташ қабристонларда шу йилнинг 19-20 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида”ги 02/ШТ 410-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда билим юртида Юртимиз Мустақиллигининг 26 йиллик шодиёнасини муносиб нишонлаш мақсадида 2017 йилнинг 19 август куни билим юртининг 20 нафарга яқин раҳбар ва ишчи ходимлар ва 2017-2018 ўқув йили учун ўтказилган Қабул имтихонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлари иштирокида “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил қилинди.

Ҳашар давомида билим юртининг ички ҳудудида (650 кв.м) ободонлаштириш ишлари олиб борилди, 320 метр ариқлар тозаланди,  билим юрти ички ҳудудида 450 метр ва ташқи худудида 400 метр бетон тўсиқларни оҳланди, мевали, манзарали дарахтларга шакл берилди ва оҳланди. 350 тупдан зиёд мавсумий гуллар экилди. Билим юрти ташқи фасад қисмидаги барча ромлар ва дарвоза қисми артиб тозаланди.

Билим юртининг масжид биноси, ошхона ва таҳоратхоналарда умумтартибда санитар тозалов ишлари олиб борилди.

Шунингдек, хайрия ҳашари доирасида билим юрти ҳудудига яқин бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакиллиги биноси ва мактабгача тарбия маскани олд қисми майдонларида, билим юрти ҳудудига яқин жойлашган  “Найзақайрағоч” қабристонларида ташкил этилган ободонлаштириш ва тозалов ишларида яқинлан ёрдам берилди.

[su_custom_gallery source=”media: 1595,1596,1597,1598,1599,1600,1601,1602″ limit=”8″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилди. Хайрия ҳашари якунида ўзбекнинг миллий таоми бўлган ош дамланиб, барча ҳашарчилар дастурхонга таклиф қилинди.

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти ходими

Қаҳрамонжон Исраилов