2017 йил 3-июн куни Андижон вилоят вакиллиги мажлислари залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимовлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний вазият барқарорлигини таъминлаш, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш, турли маънавий хуружларга қарши курашиш борасида имом-хатибларнинг олдида турган долзарб вазифалар юзасидан Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимовлар ўз кўрсатма ва тавсияларини бердилар.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ўз нутқида имом-хатибларнинг оммавий ахборот воситаларидаги иштирокини фаоллаштириш, имом-хатиблар ўз илмий савияларини ўстириш мақсадида изланишлар олиб боришлари, ёшларни диний ақидапараст оқимлар таъсиридан асраш, уларни турли маънавий хуружлардан сақлаш борасида имом-хатибларнинг масъулияти ҳақида гапирди.
[su_custom_gallery source=”media: 1278,1279,1281″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов ўз сўзида имом-хатибларни муборак Рамазон ойи билан табриклаб, юртимизда диний соҳада юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтди. Хусусан, диний соҳа вакилларига яратилиб берилаётган шароитларга тўхталиб ўтиб, бугунги куннинг имом-хатиби шукроналик ҳисси билан виждонан ва ғайрат билан хизмат қилмоғи лозимлигини билдирди.
[su_custom_gallery source=”media: 1282,1283,1284,1285,1286″ limit=”5″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Йиғилиш сўнгида Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва ҳалқимиз фаровонлигини тилаб дуои хайрлар қилинди.
Ўзбекистон муслмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги