Андижонда таровеҳ шукуҳи

935

3-июн куни Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайҳ Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Абдулҳамид Турсунов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмовлар вилоятимиздаги бир қатор масжидларда бўлиб, Рамазон ойида намозхонларга яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишдилар.

Жумладан Асака туманидаги “Холид ибн Валид”, Андижон шахридаги “Девонабой”, “Эски гумбаз”, “Имоми Аъзам” масжидларида таровеҳ намозида иштирок этишиб, тинч ва осуда ҳаётимиз, таровеҳ намозларини хотиржамликда ўтказаётганимиз, ҳатми Қуръонларнинг баракоти ва  буларга шукрона қилишлик ҳақида маърузалар қилиб бердилар.

[su_custom_gallery source=”media: 1295,1294,1291,1290,1289,1293″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

[su_custom_gallery source=”media: 1296,1297,1298,1299,1300,1301,1302,1303,1304″ limit=”9″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги