Мустакилликнинг 30 йиллигида халқимиз жуда катта ютуқларга эришди. Юртимиз қиёфаси тобора ўзгариб, гўзаллашиб кетти. Ҳалқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончлари тобора мустахкамланиб, Ватан, эл-юрт тараққиёти йўлида садоқат билан мехнат қилмоқдалар.
Аллоҳ-таоло мархамат қилиб айтади: “Имон келтирган ва солиҳ амал қилган зотлар эса, билиб қўйсинларки, албатта, Биз яхши амал қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз” (“Каҳф” сураси.)
Барча миллий байрамларимиз қатори, Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини хам кўтаринки кайфият билан шу кунларга етказган Хақ Таъолога шукроналаримизни адо этган холда ўтказишимиз лозим.
Мустақилликдан олдин улкан масжидларни тўлдириб, ёшу-қари эмин-эркин ибодатларини адо этишлари, минглаб муҳташам масжидлар, ўнлаб диний ўқув юртлари, неча ўн минглаб нусхада чоп этилаётган диний адабиётлар, хар йил ҳаж ва умра ибодатига бораётган минглаб юртдошларимизнинг бориши фақатгина орзу эди.
Президентимиз “ Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида: Мамлакатда ижтимоий – маънавий муҳитни яҳшилаш, ёшларни турли таҳдидлардан асраш, бунинг учун худудда истиқомат қилучи диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолганларга имом хатиблар ҳамда жамоатчилик вакилларини бириктириш ва уларнинг фаъолиятини назоратга олиш, соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш муҳим вазифа эканлигини таъкидлади.
Мустақиллик, ҳурлик, бировларга қарам ва мутеъ бўлмаслик Аллоҳ таолонинг халқимиз, юртимиз, миллатимизга ато этган энг улуғ неъматидир. Неъмат бўлганда хам , ҳар куни, ҳар соат фикр қилиб кўриладиган, ҳар дам шукур қилиниши лозим бўлган, қадри, шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай авайлаб асралишлиги зарур бўлган бебаҳо бўлган неъматдир.
Бугун юртимиз мустақиллиги навқирон ўттиз ёшга тўлди. Озод юртга байрамлар ярашади. Қутлуғ айём билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз.
Аллоҳ таоло Ватанимиз фаровонлиги, элимиз тинчлигини янада зиёда қилсин.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Олтинкўл тумани “Далварзин”
жомеъ масжиди имом-хатиби: Ортиқов Искандарбек.