Малака оширишнинг икинчи куни

832

Кеча вилоятимизда фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатиблар ва имом-ноиблари учун малака ошириш ўқувлар бошланган эди. Бугун эса малака оширишнинг иккинчи куни ўтказилди.

Малака оширишнинг иккинчи куни доираси имом-хатиблар ва имом-ноибларига маърузачилар томонидан “Иш юритиш асослари. Диний муассасаларда юритиладиган ҳужжатлар турлари ва иш юритиш тартиби”, “Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ижтимоий, ҳуқуқий асослари”, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши: Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш” мавзулари кенг ёритиб берилди.

Дарс жараёнларида тингловчилар томонидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров