Дўст танлаш !!!

1428

Фарзанд тарбясида яхши дўст ва ҳамсуҳбат танлашни ўргатиш жуда муҳим саналади. Чунки унинг вояга етиб, одоб-ахлоқлик ва илимлик бўлишида дўстининг жуда ҳам таъсири катта бўлади. Бежизга доно халқимиз сен «Дўстингни айт, мен сени кимлигингни айтиб бераман» деган иборани айтмаганлар. Мева-мевадан ранг олганидек, бола-боладан одоб ёки бўлмағур қилиқларни ўрганади. Яна халқимиз «Қозонга яқин юрсанг қораси юқади» дийдилар. Фарзандни дўст танлашида ота-оналар бефарқлик билан қарамасликлари керак. Бу ҳам тарбияни муҳим жиҳатларидан бирига киради. Ибн Асокир ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен ўзингни ёмон ошнадан сақлагин, чунки сен у билан таниласан» дедилар.

Имом Термизий ва Имоми Абу Давуд ривоят қиладилар: Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: «Киши дўстининг динидадур, шундай экан, бас сизлар кимни дўст тутганига қаранглар» дедилар. Фарзанд вояга ета бошлаганида яхши дўст ким-у, ёмон дўст ким, кимни яқин бўлиши керагу, кимдан узоқ бўлиши кераклигини фарқлай бошлайди. Шу вақтда ота-оналар, устозлар жуда ҳам зийрак бўлишлари зарур. Бола яхши дўст билан дўстлашса унинг онгида ва юриш туришида чиройлик одатлар, одоб ахлоқ пайдо бўлади. Келажакда бундай фарзанд оиласини, ватанини, атрофдагиларни хурмат қиладигон фарзанд бўлиб вояга етади.

Дўстликни зарурий талаблари қуйидагилар:

Учрашиб қолганда саломлашишга шошилиш.

Дўст касал бўлганда бориб кўриш.

Акса урса, унга яхшилик тилаш.

Аллоҳ йўлида дўстни тез-тез зиёрат қилиш.

Қийналганда ёрдам бериш.

Бошига мусибат  тушса мусибатига шерик бўлиш.

Агар хурсандчилик бўлса хурсандчилигига шерик бўлиш.

Байрамлар билан қутлаш (табриклаш).

Байрамларда дўстларга ҳадя (совға) улашиш.  

Доно халқимиз «Дўстсиз бошим – тузсиз ошим» дийдилар.

Енгилмас кучга, қудратга эга бўлган. Ҳақийқи дўстлик ўзаро меҳр-муҳаббатни, бир-бирига ихлосни, ва ватанига, юртига садоқатни ўргатади.

Дўстлар дунёда ҳам охиратда ҳам вафодор бўлсинлар!!! Омин.

Муҳаммадсиддиқ домла Хожиматов,

 Олтинкўл туманидаги “Хондибоғи жоме масжид имомхатиби