Ислом психологияси

890

Аёллар ўз эрларига: «Бир қоғозга бизнинг салбий сифатларимизни ёзиб беринг, уларни тузатмоқчимиз», дейишди. Бунинг сабаби улар аёллар жамиятига аъзо бўлиб, дарс ўтаётган ўқитувчи шундай қилишларини сўраган эди. Психолог барча аёлларга турмуш ўртоқлари ёзиб берган қоғоздаги салбий сифатларни ўқиб, уларни тузатиш йўлларини ўргатди. Лекин бир аёлнинг турмуш ўртоғи қоғозни мақтовли сўзларга тўлдирганини кўрдм. У аёли ҳақида ҳеч қандай салбий сифат ёзмаган эди. Ўқитувчи ҳайрон бўлиб, уни чақиртириб, сабабини сўради. У айтди: «Аёлимнинг ўндан ортиқ жиддий, салбий сифатлари бор. Лекин мен уларни айтишим билан масала ҳал бўлиб қолмайди. Айб ва хатоларни юзга солиш нафрат ва қайсарликни келтириб чиқаради халос. Аммо меҳр-муҳаббатни ифода қилувчи сўзлар эса оилага ижобий кайфият олиб киради ва аҳллари орасида дўстона, илиқ муҳитни яратади. Зеро, ҳадиси шарифда ҳам: «Яхши сўз садақадир», дейилади. Шу муборак насиҳат оилада гўзал руҳият тақдим этади» деб айтди.

«…улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса. (Нисо сураси, 19-оят).

Психологнинг яна ҳайрати ошди ва унга юзланиб: «Энг тўғри ечим шу!» деб, уни олқишлаб қўйди.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги

ходими Искандарбек Зокиров