Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотираси

1062

[su_custom_gallery source=”media: 610,611,612″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон вилояти Жалақудуқ туманининг “Мулла Рахматулло” жоме масжидида туман хокимлиги ва Тешиктош ҚФЙдаги фермерлар ва тадбиркорлар ташаббуси билан туман ҳокимлиги вакиллари Тешиктош ҚФЙ раиси Ўрмонбек Акбаров, МТП раиси Донёр Мирзаев ва бир қатор фаоллар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотираси ва таваллуди муносабати билан ҳайрия тадбири ўтказилди.

“Мулла Рахматулло” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимжон Мамажонов сўзга чиқиб Истиқлол йилларида эришилган ютуқлар ва имкониятлар биринчи президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқлиги тўғрисида маруза қилди.

Тадбир сўнгида марҳум юртбошимизнинг ҳақларига Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб дуолар қилинди.

Мухаммадисақ Рахматуллаев тайёрлади