Ватан равнақи ҳар нарсадан устун. Юрт ривожига ҳисса қўшиш эса энг олий бахт ҳисобланади. Бунинг учун эса ёшликдан пухта билим олиб, касб-хунар эгаллаб, муносиб хизматлар ила эл-юрт равнақи ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқ даркор. Ёшларни билим ва касб-хунар эгаллашлари учун эса бизнинг юртимизда барча шароитлар муҳайё.
Жорий йилнинг 15-январь куни Андижон вилоятининг Мархамат туманидаги 41-ўрта махсус иктидорли ўқувчиларни тайёрлаш мактабида ёшларни илмга, касб-хунарга тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган тадбирда Мархамат тумани бош имом-хатиби Мухторжон домла Шарофуддинов қатнашиб, “Илм олиш фазилати”, “Меҳнат ва касб-хунар фазилати” каби мавзуларда суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида ўқувчи-ёшларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.
[su_custom_gallery source=”media: 2296,2297,2299″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги
ходими Нурилло Қодиров