Рўйхатга олиш якунлари

835

Ассалому алайкум азиз Қуръон муҳлислари!

2018 йилнинг 4-январдан 15-январгача Андижон вилояти аҳолиси учун вилоятнинг барча ҳудудларидаги марказий масжидларда Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман босқичларида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар учун қабул эълон қилинган бўлиб, барча худудларда қабул ишлари ўтказилди.

Шунга кўра вилоятнинг барча ҳудудларида рўйхатга олиш ишлари юқори савияда, уюшқоқлик билан ташкил қилинган бўлиб, ўтказилган рўйхатга олиш ишларида вилоятимиз бўйича 1189 нафар фуқаролар Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш истагини билдириб мурожаат қилдилар. Ушбу фуқароларнинг 577 нафари эркаклар бўлса, 612 нафари эса аёл-қизларни ташкил қилди. Қўйида қабул қилинганларнинг шаҳар туман кесимидаги жадвални хавола қиламиз.

[su_custom_gallery source=”media: 2302″ limit=”1″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров