Имом-хатибларнинг кунлик ишларидан лавҳа

896

“Вақф” хайрия жамоат фондини аҳолига кенг тарғиб қилишликда имом-хатибларнинг ўрни беқиёс албатта. Бу борада вилоятимиз имом-хатиблари аҳоли билан юзма-юз учрашиб, уларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан олиб борилаётган кенг кўламли хайрли ва саховат ишларидан боҳабар қилиб бормоқдалар. Кам таъминланга оилалар ҳолларидан хабар олиб, қўлидан келганича маънавий ва моддий кўмаклар кўрсатиб келмоқдалар.
Куни кеча Андижон шаҳридаги “Эски Гумбаз” жоме масжиди имом-хатиби Боходир домла Рўзибоев маҳалладаги нуронийлар ва профилактика инспектори билан ҳамкорликда маҳаллада “Вақф” хайрия жамоат фондини аҳолига кенг тарғиб қилишлик, ижтимоий кўмакка мухтожларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида Андижон шаҳар Гумбаз МФЙ, Огахий кўчаси 45-уйда яшовчи кам таъминланган Қосимов Донёрбек холидан хабар олдилар.

Хонадон соҳибида маънавий кўмак кўрсатиш билан бир қаторда озиқ-овқат махсулотлари ва 100минг сўм миқдорида моддий ёрдам ҳам кўрсатдилар.

“Эски Гумбаз” жоме масжиди мутаваллиси О.Қосимов