Имом-хатиблар “Вақф” тарғиботида

1066

Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар томонидан аҳоли ўртасида жуда кўплаб хайрли ишлар, маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун ҳам анашундай хайрли ишлардан бири Олтинкўл туманида фаолият кўрсатаётган отинойилар учун тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Унда Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл” жоме масжиди имом-хатиби Маҳаммадюсуф домла Тўрақулов ва тумандаги “Оқ масжид” жоме масжиди имом-хатиби Акмалжон домла Қурбоновлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан имом-хатиблар томонидан юртимиз бўйлаб “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилаётган хайрли тадбирлари, жумладан куни кеча Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Боғи обод, Себзор ва Эҳтиром маҳаллаларига сув чиқариш бўйича кўмак кўрсатилганлиги тўғрисида, “Вақф”нинг инсон ҳаётига нақадар керак эканлиги тўғрисида ҳам кенг маълумотлар берилди.

Шунингдек, тумандаги савдо шаҳобчаларида ҳам бир қатор тарғибот ишлари амалга оширилди.

Олтинкўл тумани бош имом-хатиби М.Тўрақулов