“Вақф” берган имконият

844

Дин ишлар бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ногиронлиги бўлган фуқаролар, жумладан, эшитиш-сўзлаш ва кўриш қобилиятида нуқсони бўлган фуқаролар билан тизимли равишда учрашувлар, хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу тадбирлардан бири бўлган “Surdo-online Uzbekistan” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги “Имоми Аъзам” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар учун жума маърузаларини surdo-online шаклида ташкил қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 22 февраль кунги жума намозига қарийб 130 нафардан ортиқ анашундай ногиронлиги бор фуқаролар “Имоми Аъзам” жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Уларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими томонидан тайёрланган “Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ғамхўрлик”  мавзусидаги тезис ва унинг “Вақф хайрия жамоат фондининг охирги ҳафтада амалга оширган ишлари” тўғрисидаги иловаси ҳақидаги маъруза surdo-online шаклида етказилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан яратилган ушбу хайрли ишлардан барчалари бирдай хурсанд бўлмоқдалар.

Шунингдек, ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари эса ушбу масжидда эшитиш ва сўзлашишда нуқсони бор фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ўтказилиб келинмоқда.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги ходими,

“Вақф” хайрия  жамоат фонди Андижон вилоят филиали раҳбари Н.Қодиров