Маълумки, динимизда атроф муҳитни покиза сақлаш, турли ҳил чиқиндилардан тозалаш, кўкаламзорлаштириш, турли хил манзарали ва мевали дарахтларни экиш савобли амаллардан ҳисобланади. Айниқса, ҳозирги кунда бундай ободонлаштириш ишларига эҳтиёжимиз янада ортиб бормоқда.
      2024 йил 12-февраль куни Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдурахмонов томонидан ўтказилган йиғилишда ҳам вилоятда ҳокими ташаббуси билан шу ҳафта Ободонлаштириш ҳафталиги деб эълон қилинди.
      Мазкур Ободонлаштириш ҳафталиги доираси Андижон вилояти бош имом-хатиби бошчилигидаги вилоятда фаолият кўрсатаётган барча диний соҳа ходимлари ҳам 2024 йил 13-февраль куни эрта тонгда вилоятдаги барча масжид ва қабристонлар, мадраса ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ҳашарларини ташкил қилдилар.
Ҳашар доирасида барча масжид, мадраса, зиёратгоҳ, қабристонлар кераксиз чиқиндилардан тозаланди. Экин ерларига ишловлар берилди. Мавжуд дов-дарахтларга шакллар берилиб, охланди. Ариқлар тозаланиб, масжид ҳонақоҳлари чанглардан тозаланди.

Вакиллик матбуот хизмати